“Оилам менинг – қутлуғ боғим” танловига
Куй ва қўшиққа ошно қалб эзгуликлар оғушида, меҳрга тўла. Дилга хуш ёқувчи оҳанглар кишига завқ бағишлайди. Мактаб саҳнасида ширали овозда куйлаётган қора қош, қора кўз ўспиринни олқишлаётган устозлари ва дўстлари унинг келажакда улкан ютуқларни қўлга киритишига умид боғлаган бўлса, не ажаб.
– Уйимиздаги катта меҳмонхонанинг тўрида осилган тор ҳамиша отамни эслатади. Оиладаги ўн нафар фарзандлар орасида вояга етган падарим Толибжон ака ёшлигидан санъаткор бўлишни аҳд қилган экан. Шу боис бўлса керак бизни ҳамиша куйга, қўшиққа ошно бўлишга ундар эди. Мактаб саҳнасидаги кичкина ижромиздан отамнинг кўнгли тоғдек кўтарилишини кўриб ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортар эди. Отам берилиб тор чертганида сўри устидаги узум барглари майин шамолларда тебраниб, гўё куйга жўр бўлётгандек оҳиста шитирлаб қўяр эди. Ҳар куни кечқурун оила даврасида бўладиган концерт дастуримизни биз фарзандлар орзиқиб кутардик. Оиладаги бундай ҳамжиҳатлик, ота-онамизнинг бизга ҳар томонлама ўрнак бўлиши ҳаётимизда ўзига хос ибрат мактабини ўтади. Афсуски, отам бугун орамизда йўқ, аммо уларнинг пок ниятларини амалга ошираётганимдан бахтиёрман, – дейди иқтидорли санъаткор Фирдавс Толибов.
Фирдавс Бухоро вилояти Жондор туманидаги 36-умумтаълим мактабини тугатиб, Тошкент Маданият коллежининг анъанавий ижрочилик бўлимида таҳсил олди. Ўзига хос ширали овози боис кўпчиликнинг назарига тушди. Кўплаб танловларда муваффақиятли иштирок этди. Яқинда Бухоро вилоятида ўтказилиши режалаштирилаётган "Универсиада" спорт мусобақалари тантаналарида "Ватан" номли қўшиғини ижро этишни мақсад қилган ёш санъаткор йигитнинг ҳаяжони бир олам. Ахир отасидан ўрганган куйлари унинг болалик қалбига муҳрланиб, бугун катта саҳналар сари етакламоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
