Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КАСБ МАҲОРАТИ ИЖОДКОРЛИКДА

07.01.2013
67 марта ўқилди
КАСБ МАҲОРАТИ ИЖОДКОРЛИКДА

Илк қадамлари билан одимлаб бораётган “Обод турмуш йили”да қалби куч-ғайрат ва шижоатга лиммо-лим йигит-қизлар янгидан-янги марралар сари интилади. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, аввало, ота-онанинг, сўнгра устоздек мўтабар зотнинг ўрни беқиёс.

Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилигимиз ривожи билан бир қаторда устоз-шогирд анъаналари ҳам янада камол топмоқда. Бугун авлоддан-авлодга ўтиб келаётган боқий мерос ҳунармандчиликка ҳавасманд ўқувчиларининг эришаётган муваффақиятидан бир олам қувончларга тўлган ана шундай устозлардан бири Шуҳрат Иноятов ўзи раҳбарлик қилаётган Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи фаолияти ҳақида бизга қўйидагиларни сўзлаб берди:

– Бирор-бир касбни эгалаш учун, аввало, боланинг ўзида қизиқиш бўлиши лозим. Ҳар йили мактабларга бориб, 9- синф битирувчилари ўртасида суҳбат ўтказамиз ҳамда уларнинг қизиқишларига қараб ўқув даргоҳимизга жалб қиламиз. Таълим даргоҳида ўқувчиларга “Заргарлик”, “Ёғоч ўймакорлиги”, “Мебел ясаш”, “Миллий этнографик либослар дизайнери”, “Газ ва сув таъминоти”, “Авточилангарлик” каби ўн йўналишда касб ўргатилади. Замон талаби асосида жиҳозланган ўқув хоналарида йигит ва қизлар танлаган касбининг сир-асрорларини мукаммал эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчилар танлаган касблари бўйича олган билимларини ўқув амалиётларида янада мустаҳкамлайди. Бўлажак тикувчилар “БУЙТЭХ”, “Мурувват текст” тикувчилик қўшма корхоналарида, қурувчилик касбини эгаллаётганлар Тошкент шаҳридаги 12 трестда меҳнат қилаётган қурувчилардан, заргарлик соҳаси билимдони бўлишга астойдил ҳаракат қилаётган ўқувчилар “Фатон” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли заводларда ўқув амалиётини ўтказишади. Шунингдек, авточилангарлик касбини эгаллаётганлар коллеж қошида фаолият кўрсатаётган Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида, “Ёғоч уймакорлиги” бўлимида таҳсил олаётганлар Дурадгорлик устахонасида амалиёт ўташади.

2012-йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика Миллий-ҳунармандчилик кўргазмасида ҳамда ҳар йили Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус” кўрик-танловида фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларимизнинг ютуқлари салмоғи ҳам борган сари ортиб бормоқда. Ушбу танлов қатнашчиси Мадина Боҳодиржонова ёш тадбиркорлар учун бериладиган имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлди. Айни вақтда унинг “Чинни тайёрлаш цехи”да қўшимча иш ўринлари яратилган. “Менинг бизнес ғоям” Республика кўрик-танловининг республика босқичи қатнашчиси Саодат Мухсимова, “Қурилиш ва пардозлаш бўйича касб маҳорати” кўрик-танловининг шаҳар босқичида И ўринни эгаллаган Фарҳод Рахматбеков, 2012-йилда Республика миқёсида ўтказилган санъат ҳафталигининг “Ёғоч ўймакорли”ги йўналишида фахрли И ўринни қўлга киритган Абдимўмин Хафизовларнинг муваффақияти, аввало, эгаллаётган касбига бўлган қизиқишидадир. Шу боис Абдимўмин каби бир гуруҳ коллеж ўқувчиларининг ўз қўли билан тайёрлаган ишлари “Базаар Арт” да намойиш этилди. Биргина бу эмас коллежлар ўртасида ўтказилган “Ёш дизайнерлар” кўрик-танловининг шаҳар босқичида Нозима Ниёзметова, Мадина Пўлатхўжаева каби ўқувчилар ғолибликни қўлга киритишган бўлса, либосларнинг ранг-тасвир намойишида Диёра Мадаминова фахрли И ўринни эгаллади.

Таълим муассасасида ўқувчи-ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Тошкент теннис кортида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича ХИИ Халқаро турнир” да Шамсиддин Йўлдошев И ўринни эгаллади. У мазкур йўналиш бўйича 2013- йил Москва шаҳрида ўтказиладиган мусобақага йўл олмоқда. Полвон йигитнинг ясаган заргарлик ишлари асло уста заргарларникидан қолишмайди. Илм масканида ана шундай иқтидорли ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Ёшларни билим ва ҳунарга йўналтириш асло кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Улар ҳунарли бўлса келгуси ҳаёти тўла-тўкис таъминланади. Ўтган йили коллежни битирган 704 нафар ўқувчиларнинг барчаси ўз касблари бўйича уч томонлама шартнома асосида ишга жойлаштирилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб 2100 дан зиёд ўқувчилар таҳсил олаётган илм даргоҳида 86 нафар ўқитувчи ва амалиёт усталари меҳнат қилишади. Роҳила Жамолиддинова, Мастура Латипова, Гулчеҳра Абдуллаева, Раъно Арипова, Наима Тиллаева, Мирзоҳид Самиков, Нилуфар Каримова сингари устозларнинг сайъи-ҳаракати боис ўқувчиларнинг ижодкорлиги, эгаллаётган касбига меҳри бўлакча.

Қишки таътилда “Темурийлар тарихи” ва “Ўзбекистон тарихи” каби шаҳарнинг кўзга кўринган музейларига саёҳат қилаётган коллеж ўқувчиларининг бу ердаги нақшинкор санъат наъмуналарию буюк аждодларимизнинг ижодкорлиги борасидаги баҳс-мунозаралари узоқ давом этди. Чунки ижодкорлик завқи авлоддан-авлодга ўтиб уларнинг қон-қонига сингиб кетгани боис яратиш, бунёд этиш шижоати йигит-қизларни юксак натижаларга эришишга чорлайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқларТиббий сабоқлар

Иш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқлар

Барча машқлар стулда ўтирган ҳолда бажарилади, фақатгина 4-машқдан ташқари. Стулда ўтириб, оёқлар товонини полга теккизган ҳолда, чўзамиз, чап қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва ч

27.05.2021165
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896