Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Картошка ҳақида қизиқарли маълумотлар

17.08.2017
100 марта ўқилди
Картошка ҳақида қизиқарли маълумотлар

Картошкадан дастлаб Жанубий Америка ҳиндулари егулик сифатида фойдаланган. Уни маданийлаштириш тахминан ўн минг йиллар олдин Перу ҳудудида бошланган. Картошка ҳақидаги маълумотлар Европага XVI асрдагина етиб келган, XVIII асрдан пазандачиликда кенг қўлланила бошлаган. Ҳозирда картошка ер юзининг барча ҳудудларида етиштирилади.

  • Россия, Белоруссия, Ирландия ва Хитой – картошка энг кўп истеъмол қилинадиган мамлакатлар.
  • Картошканинг 4000 га яқин тури бор.
  • Картошка дунёнинг барча ошхоналарида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Картошканинг афзаллик томонларидан бири – ундан овқат тайёрлаш учун ошпазлик малакаси юқори бўлиши шарт эмас. Истаган одам уни қовуриб, димлаб ёки қайнатиб таом тайёрлаши мумкин. Ширин картошка навидан десерт таомлар тайёрланади.
  • Картошкани турига қараб мос усулда пиширилади. Масалан, таркибида крахмал миқдори кўп (20–22 %) бўлган картошкаларни димлаб ёки қовуриб пиширган маъқул. Сариқ картошка (16–18 % крахмал) ни эса узоқроқ пишириш талаб этилади, ундан асосан шўрва учун фойдаланилади. Картошка таркибидаги фойдали моддаларни сақлаб қолиш учун озроқ сувда қайнатиш керак.

  • Картошка углеводлар (крахмал, целлюлоза), оқсил, С, В1, В2, В3, В6, фосфор, калий, магний, калций, рух моддаларига бой. Оқсилнинг деярли барчаси пўст остидаги юпқа қатламда тўпланади.
  • Картошка таркибида крахмал кўплиги учун секин ҳазм бўлади, шунинг учун узоқ вақтгача қоринни тўқ тутади.
  • Эски картошкаларни (уч ойдан ортиқ сақланган) 20–25 дақиқа, янгисини 10–15 дақиқа қопқоқ билан беркитиб қайнатиш керак.
  • Картошканинг калориялилик даражаси – 77 ккал.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244