Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Каромат созгарнинг муваффақияти

18.10.2013
57 марта ўқилди
Каромат созгарнинг муваффақияти

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ миллий қадриятларимизга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Мусиқа ва чолғу асбобларининг такомили борасида қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Созгар ҳунармандлар ижодини ривожлантиришга кенг йўл очилди. Турли студия ва устахоналар ташкил этилди. "Тилло нохун" мусиқа асбоблари ясаш ва таъмирлаш халқ студияси шулардан биридир.

– 1992 йилда Бухоро шаҳридаги вилоят илмий-методик марказида мусиқа асбоблари ясаш ва таъмирлашни ўргатишга йўналтирилган тўгарак ташкил этдик, – дейди студия раҳбари Каромат Муқимов. – Биз тўгаракка соҳага қизиқиши бор ёшларни жалб қилиш мақсадида коллеж ва мактабларда давра суҳбатлари, учрашувлар уюштирдик. Натижада ўнлаб ўқувчилар тўгаракка қабул қилинди. Аъзоларнинг сафи йилдан-йилга кенгайиб борди, шу боис тўгарак негизида студия ташкил қилдик. Ҳафтада икки марта машғулот олиб боришни йўлга қўйдик. Ёш ҳаваскор усталарга назарий машғулот пайтида мусиқа асбоблари, уларнинг келиб чиқиши ҳақида тушунча берилса, амалиётда чолғу асбоблари ясаш ўргатилади. Миллий мусиқа асбобларини мевали дарахтлар – ўрик, тут, ёнғоқдан ясаган маъқул. Фақат уларни декабр – феврал ойлари йиқитиб олиш мақсадга мувофиқ. Шунда чолғу асбоби пишиқ ва чидамли бўлади. Ёғочга ишлов бериш, тайёрлаш, қуритиш жараёни эса созгардан сергакликни талаб этади.

Теглар:#2013/42

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020341
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?Сиёсат

“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?

2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл

15.03.2019300