Одамзот ҳаётини нурафшон қилган лампочканинг ихтирочиси сифатида тарихда қолган Томас Эдисон бир куни мактабдан мактуб келтирди: “Жаноб директор буни сизга бериб юборди”, деб уни онасига тутқазди.
Мактубни ҳаяжон билан очган онанинг кўзи жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзига ҳайрат билан қараб турган боласига мактубни овоз чиқариб ўқиб берди: “Ўғлингиз ўта иқтидорли. Бизнинг мактабимиз унга ва унинг салоҳиятига торлик қилади. Яхшиси уни уйда махсус муаллим ёллаб ўқита қолинг”.
Орадан йиллар ўтди. Дунёга улкан ихтирочи бўлиб танилган Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида онасининг эски жавонини титкилаётган Томас китоб орасига авайлаб тахлаб қўйилган, сарғайиб кетган хат топиб олди. Қўллари титраб мактабни очиб ўқий бошлади: “Ўғлингиз ўта лаёқатсиз. Уни ўқитиш бефойда, деб ҳисоблаймиз. Эртадан мактабга келмасин, киритмаймиз”. Эдисон мактубни ёпгач, узоқ вақт ўзини йиғидан тўхтата олмади. Анча тинчланиб олгач, “Хотиралар дафтари”га қуйидаги сатрларни ёзиб қўйди: “Эдисон жуда калтафаҳм бола эди. Бироқ, онасининг беқиёс топқирлиги туфайли юксак иқтидор соҳибига айланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
