Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КАРИЕС ПРОФИЛАКТИКАСИДА МУҲИМ ЧОРА

18.04.2016
78 марта ўқилди
КАРИЕС ПРОФИЛАКТИКАСИДА МУҲИМ ЧОРА

Соғлом ва сержило тишлар нафақат чиройимизни очади. Балки у меъда-ичак тизимининг тўғри фаолият юритишида ҳам ўзига хос ўрнига эга.

Катталар тиш оғриғи азоби нима эканлигини яхши билишади. Стоматолог ҳузурида кичик ёшдаги беморларни ҳам кўп учратамиз. Саломатлик борасида бундай муаммоларга дуч келишимизнинг асл сабаби нимада? Улар ҳам катталарга ўхшаб тиш оғриғидан дард чекмасликлари учун нималарга эътибор бериши лозимлиги ҳақида олий тоифали шифокор-стоматолог Раъно Субҳонова қуйдагиларни сўзлаб берди...

Аввало, соғлом тишлар ҳеч қачон иссиқ ёки совуқ таъсирини сезмайди. Аммо ҳаво совуши билан совуқликни сезадиган бўлса, демак улар касал тишлар ҳисобланади. Улар кариес ва турли касалликка чалинган бўлиб, вақтида даволатиш зарур. Тишнинг илдиз қисми очилиб қолган бўлса, совуқ ҳаво ўша тишга таъсир кўрсатади. Нотўғри нафас олиш орқали ҳам тишларга зарар етади. Баъзи ҳолатларда инсонлар бурнидан нафас олмасдан оғзидан нафас олади. Натижада одам организмидаги ички ҳаво билан ташқи ҳавони бир-бирига кескин таъсири натижасида тишларда оғриқли ҳолатлар кузатилади.

Ҳомиладорликдан бошлаб она тишларининг соғломлигига бўлган эътибор, ўз навбатида туғилажак фарзанднинг ҳам тишларга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Туғруқ жараёнидан сўнг кўпгина оналарда тишини йўқотиш кузатилади. Бунинг асосий сабабларидан бири онада кальций моддасининг етишмовчилиги ва тишларни ўз вақтида даволатмаганидадир. Бола дунёга келгач унда ҳам тиш билан боғлиқ бир қанча муаммолар юзага келиши мумкин.

Касални даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул, шундай экан болажонларнинг овқатланишига эътиборли бўлиш лозим. Зеро, тўғри ва сифатли овқатланиш тишларнинг соғлом бўлиши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нотўғри овқатланиш натижасида меъдага зарар етади. Тишларда ҳам тошлар пайдо бўлади. Оғиз бўшлиғидаги сўлакнинг овқат ҳазм бўлиш жараёнида аҳамияти катта.

Болажонларимизда тиш оғришига асосий сабаб ширинликларни кўп исътемол қилишидадир. Бундан ташқари тишлар орасидаги турли овқат қолдиқлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Уй шароитида оғизни қайнаган илиқ сувда яхшилаб чайиш ва тишларни ювиш тавсия этилади. Агарда шунда ҳам тиш оғриғи қолмаса шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тиши қимирлаб турган боланинг тишини қўл билан олиб ташлаш мумкин эмас. Чунки, қўлда турли микроблар бўлиб, тишнинг қонаган соҳасига зарар етади ва у газак олиб кетиши мумкин. Ҳар битта тишнинг ўз ўрни бор. Уй шароитида тишларни даволаш натижасида уларни ўрни ўзгариб нотўғри жойлашишига сабаб бўлади.

Тишлар инсон кўрки. Уларни соғломлигида асраш, вақтида тиш шифокорига мурожаат этиш фақат ўзимиз учун фойдалидир. Чунки, организмга барча озиқ-овқат маҳсулотлари оғиз бўшлиғи орқали тушади. Бу борада болажонларимиз учун биз катталар ўрнак бўлишимиз зарур.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!Тиббий сабоқлар

Ўз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!

Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик

08.08.2024230
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024194
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726