Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Карате ва футбол

30.12.2013
57 марта ўқилди
Карате ва футбол

Элёра Пармонова иккисида ҳам бирдек муваффақият қозонмоқда

Ҳаёт ҳамиша тасодифларга бой. Жажжигина қўлларини узатиб, дадасининг бўйнига осилиб эркаланаётган қизалоқни улғайиб, мактабни тугатмасданоқ Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритишини ким ҳам хаёлига келтирибди, дейсиз.

Мактаб остонасига қадам қўйган Элёра Пармонова синфдошлари орасида интилувчанлиги ва зукколиги билан ажралиб турарди. Бунга сабаб, унинг оила аъзолари спортни қадрлар, фарзандларининг соғлом бўлишида унинг ўрни беқиёслигини дилдан англар эди. Айниқса, онажони Озода Фозилова Элёранинг соғлом ҳолда вояга етиб келажакда спорт мураббийи бўлишини орзу қиларди.

– Акам олти ёшидан бошлаб, спортнинг карате тури билан шуғулланади. Бир куни “Элёра, юр, сени бир жойга олиб бораман”, – деди қўлларимдан тутиб. Акам билан йўлга чиқдик. Каратечилар шуғулланадиган залга етиб борганимизда, нақ эллик нафарга яқин ўғил боланинг барчаси менга ҳайрон бўлиб қаради. Лекин мураббий мени илиқ қарши олди, – дейди Элёра биз билан суҳбатлашар экан. – Ўша куни мураббий мени синовдан ўтказди. Шу кундан бошлаб, каратега меҳрим ошди. Энди Нодир акамдан ҳам олдинроқ, машғулотларга шошаман. Бир йил деганда туман, вилоят мусобақаларида муваффақият қозона бошладим. Беш йил республика миқёсида ўтказилган “Қувноқ стартлар” мусобақасида жамоа сардори бўлиб иштирок этдим. Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани терма жамоасига қабул қилиндим. Талабчан мураббийим Шерали Чориевдан мактабни тугатгунча олган маҳорат дарсларим зое кетмади. Энг катта ютуғим Осиё чемпионатида қўлга киритган кумуш медалим бўлди.

Мактабни тугатганимдан сўнг карате билан шуғулланишга имконим бўлмади, аммо спорт оламидан узоққа бора олмаслигимни англадим. Омадим келиб, Тошкент давлат жисмоний тарбия институтининг талабаси бўлдим. Эндиликда каратечи қиз эмас, балки футболчи қиз бўлишга интилиб, устозларимдан сабоқ олмоқдаман. Ўқиш билан биргаликда мураббийлик фаолиятимни ҳам бошлаганман.

Элёра Пармонова айни пайтда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 49-мактабда жисмоний тарбия фанидан ўқувчиларга сабоқ бермоқда. Мактабга ишга келган кезлари Зарифа Султонова, Санобар Жалолова каби тажрибали ўқитувчилардан устозлик касбининг сир-асрорларини ўрганишга интилиб, уларнинг қўллаб-қувватлашидан мамнун бўлган эди. Бугун улар билан бир жамоада меҳнат қилиб, обрў-эътибор қозонган спорцевар қиз яна янги марралар сари интилмоқда.

Теглар:#2013/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332