
Мамлакатимиз жабҳаларида рўй бераётган муҳим ўзгаришлар ёшлар ҳаётига ҳам кўчди. Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бошланди.
Эрта тонгдан Тошкент темир йўл вокзалида 600 нафар делегатни кутиб олиш маросими бошланди. Қурултойни сифатли ва тез ёритиш мақсадида ёш журналистларнинг онлайн гуруҳи хизматга шай бўлди. Ушбу гуруҳда республиканинг барча вилоятларидан йиғилган, Ҳаракатнинг ташаббуси билан жипслашган ёш репортёрлар жамланган бўлиб, улар кун давомида ушбу тадбирни ижтимоий тармоқларда онлайн ёритиб боришди.
Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри делегатлари ташриф буюрган бўлса, тушдан сўнг Бухоро, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг иқтидорли ёшлари бир манзилда жам бўлишди. Уларни Ҳаракат фаоллари ва эл ардоғидаги санъаткорлар кутиб олиб, ўзларининг самимий дил изҳорларини билдиришди.
– Бугунги ислоҳотлар даврини, тинчлик шукронасини қаламга олгинг, мадҳ этгинг келаверади, – дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Шоҳиста Рашидова. – Фақат осуда юртгагина ана шундай байрамлар ярашади. Қурултой ёруғ келажакка қўйилган катта қадамлар, улкан орзулар тантанасидир. Ҳар биримиз “Камолот”ни ёшларимизнинг чинакам таянчига айланиши учун бир ёқадан бош чиқаришимиз, олға интилмоғимиз лозим. Шундагина биз – бирлашиб катта куч бўла оламиз.

Қурултой олдидан эса делегатлар учун турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни бўлиб ўтадиган Қурултойда ташкилотнинг ўтган беш йиллик фаолияти таҳлилий-танқидий сарҳисоб қилинади. Истиқболдаги режалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланади. Ёшлар билан ишлашда эътиборни кучайтириш талаб этилаётган муҳим жиҳатлар, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар таҳлил этилади. Шунингдек, Ҳаракатнинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастури қабул қилиниб, Марказий Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
