Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кальций эрта қаришнинг олдини олади

23.12.2016
130 марта ўқилди
Кальций эрта қаришнинг олдини олади

Одамнинг ёши ўтиб боргани сари организмда кальций миқдори камайиб боради. Айниқса, қирқдан ошгандан сўнг қон томир деворларида ва тоғайларда туз тўпланиши кучаяди. Бундай ҳолатда тоғайлар ўз эгилувчанлигини йўқотади.

Бўғимларда оғриқлар одамни безовта қила бошлайди. Кальций суякнинг тузилишида асосий унсур ҳисобланади. Бу модда суякда кўпроқ тўпланади. Унинг қолган қисми эса қон ва тўқималар таркибида ҳамда ионлар ҳолида оқсилларга бириккан бўлади. Туз тананинг бошқа аъзоларида ҳам тўпланиши мумкин. Лекин унинг марказий қон томирлар, юрак, мия, аорта, буйракда тўпланиши ҳаёт учун жуда хавфлидир. Бундай пайтда гўштни камроқ, сут, тухум, турли ёрма донли, айниқса, С витаминига бой неъматларни кўпроқ истеъмол қилиш керак. С витамини артерия деворларини юмшатади. У айниқса, карам, картошка, кўк пиёз, помидор, қизил қалампир, қора смородина (қорағат), қулупнай, шовул, апельсин, лимонда кўп бўлади. Хом картошка шарбатини ичиш склероз касалига дучор бўлишнинг олдини олади. Шунингдек, кўпроқ карам, таркибида йод бўлган озуқалар, В витаминига бой бўлган нўхат, ғалла ва ҳайвоннинг жигар, буйрак ва юрагини тановул қилиш фойдалидир.

Кальций юрак, буйрак ишини яхшилаш билан бирга қон тўқималари, ҳужайралар ҳамда гормонларни ажратувчи эндокрин безлар учун ҳам жуда зарур.

Тиббий кўрикдан ўтиб, қондаги кальций миқдорини аниқлаш зарур. Сўнгра шифокор тавсиясига асосан 0,2 кальцийнинг сувдаги эритмасидан ичиб туриш керак.

Агар кальций етишмаса, ички секреция безлари тўғри ишламайди ва организмда вақтидан олдин қариш бошланади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, касаллик пайтида кальций жуда кўп сарф бўлади. Йўқотилган кальцийнинг ўрнини сунъий равишда тўлдириш лозим. Кальций моддаси сут ва сут маҳсулотлари, тухум сариғи, шолғом, рангли карам, бодом, хом сабзавот ва меваларда, шунингдек, зайтунда кўп бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!Тиббий сабоқлар

Кўкрак бези саратонидан эҳтиёт бўлинг!

Бугунги кунда мамлакатимизда кўкрак бези саратони онкологик касалликлар орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Бироқ бу касалликни эрта босқичларид

01.11.20241037
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726