
Гарвард университети тадқиқотчилари какао таркибида флавоноид моддаси борлигини аниқлашди. Уларнинг фикрига кўра какао истеъмол қилиш хотирани мустаҳкамлар экан.
Бу борада олимлар ўрта ёшли кўнгилли қатнашчилар билан биргаликда тадқиқот олиб боришди. Қатнашчилар кун давомида икки стакан миқдорида иссиқ какаони бир ой мобайнида истеъмол қилиб боришди. Текширувлар натижаси ижобий якунланди. Унга кўра ҳар уч нафар қатнашчидан бир нафарининг мия фаолиятида қон айланиш жараёни яхшилангани кузатилган.
Иссиқ какао мия касалликлари ривожланишини секинлаштириб, асаб тизими билан боғлиқ бўлган касалликлар хавфини камайтиради. Олимлар қон-томир тизими хасталиклари, қонда тромб (қон лахтаси) пайдо бўлиши, қон босимининг кўтарилиши ва холестерин миқдорининг ортиб кетишининг олдини олишда флавоноид моддаси ижобий таъсир кўрсатади, дейишмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
