
Чилим чекишнинг зарари ҳақида шифокорлар қанчалик бонг урмасин сўнгги йилларда айрим ёшлар орасида ушбу иллат оммалашиб бормоқда. Баъзи ота-оналарнинг бу ҳолатга панжа орасидан қараётгани, фарзанди келажагига эътиборсизлиги эса янада ачинарлидир.
Чилим тамакига нисбатан безарар, унда турли бактерияларни ўзида сақлайдиган қоғоз йўқ, деган сўзлар қуруқ сафсата, холос. Тамаки ва чилимнинг таъми борасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Унинг тутуни бироз майин, таркибига эса турли хушбўй мусаллас, суюқликлар, турли ёғлар, шунингдек, кучли таъсирга эга шарбатлар қўшилади. 45 дақиқа чилим чекиш оқибатида бир қути сигарет таркибидан ҳам кўп миқдорда ис гази одам организмига тушади. Махсус чилим учун мўлжалланган 50 гр. қутили тамакида 0,05 фоизли никотин мавжуд. Демак, 50 граммли қутида 25 мг. никотин бор экан. Бир марталик чилимда 6,25 мг. никотин мавжуд. Эслатиб ўтамиз биргина сигаретда атиги 0,8 мг. никотин бор. Кўриниб турибдики, чилимдаги никотин сиғими 7,5 маротаба кўпроқ.
Унга муккасидан кетган чекувчиларнинг ўпкаси тамаки чекувчиларникидан кўра кўпроқ саратон хасталигига чалинади. Чилим чекишга муккасидан кетган инсонларнинг организмида катонин моддасининг ошиши жисмдаги ҳимоя тизимининг сусайишига олиб келади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра чилим чекувчилар қони таркибида карбоксигемоглобин, никотин, котинин, маргимуш, хром, қўрғошин миқдори юқори бўлади.
“Жозибадор” чилимга тобе кашандалар орасида юрак қон-томир хасталиги, онкологик касалликлар, ўпка ва бошқа аъзоларнинг фаолияти издан чиқади.
Наркологларнинг таъкидлашича чилим чекувчиларда ҳам никотинга ўрганиб қолиш эҳтимоли юқори. Бундай одамлар тезда депрессия (тушкунлик)ка тушиши кузатилади. Бундан бир неча йил аввал Берлиндаги махсус федерал институтда олимлар кузатув олиб боришди. Унга кўра чилим чекувчилар организмига фильтрсиз энг кучли тамаки чекувчилардан кўра кўп миқдорда зарарли моддалар кирар экан. Унга солинган сув хавфли моддаларни ушлаб қолмайди. У фақатгина тутунни совутади ва куч билан тортилган буғ эса ўпканинг энг қуйи соҳасига қадар етиб боришни таъминлайди. Немис олимларининг тадқиқотларига кўра ёнаётган кўмир ҳарорати 4500 Сни ташкил этади. Чилим чекувчилар эса 500-600 см³ тутунни ичига ютади. Натижада ўпка қайишқоқлик хусусиятини йўқотади ва ўзидаги токсин (заҳар)лардан халос бўлиш функциясини бажаролмай қолади.
“Жозибадор” чилимга тобе кашандалар чекишда бир найчадан фойдаланади. Натижада бир неча кашанда турли хасталик масалан, заҳм (сифилис), герпес, сил, замбуруғли хасталиклар ҳамда А гепатитни юқтириб олиши мумкин.
Ҳомиладорлик чоғида айрим аёллар учун чилим тинчлантирувчи восита бўлиб туюлади. Оналар ўз фарзандини чилим орқали ис гази, оғир металл тузлари, қатрон (смола), заҳарли кимёвий воситалар билан заҳарлайди. Ҳомила ҳеч қандай ҳимоясиз зарарли воситаларни қабул қилади. Зеро, эмбрионнинг плацентаси, яъни йўлдоши фильтр вазифасини ўтамайди. Ҳомила аста-секинлик билан тамакига ўрганиб қолади. Унда кислород етишмаслиги кузатилади. Мия фаолиятига шикаст етади. Ўпка фаолияти издан чиқади. Чилим тутунидан заҳарланиб туғилган чақалоқнинг илк кунларида овқатланиш тизимида муаммолар юзага келиши, диатез (чилла яра), аллергия хасталиги келиб чиқиши мумкин. Ҳомиладор аёлнинг кашандалиги сабабли гўдак ҳали она қорнидаёқ пассив чекувчига айланади. Чекувчи боланинг қон айланиш тизими ҳам қаттиқ зарарланади. Унинг қон томирлари нозиклашиб қолади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббиёт оламиЭмлашнинг аҳамияти катта
Юқумли касалликлар – патоген микроорганизмларнинг инсон организмига кириб кўпайиб, зарарли таъсир кўрсатиши натижасида юзага келадиган касалликлардир. Юқумли касаллик ҳар қанда
Тиббий сабоқларБешик бола учун зарарлими?
Ўзбек хонадонида интизорлик билан кутилган ва ҳаммага хурсандчилик улашувчи чақалоқнинг дунёга келиши, ўз навбатида, ота-онага жиддий масъулият ҳам юклайди. Бу янги меҳмонни жисмон
ОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
