Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жисмоний тарбия ва спорт янада оммалашади

27.09.2018
186 марта ўқилди
Жисмоний тарбия ва спорт янада оммалашади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда соҳага доир камчиликлар муҳокама этилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди.

Бугун Ўзбекистон том мaънода спорти ривожланаётган, спортни руҳ ва дил тантанасига айлантирган одамлар мамлакатига айланган. Юртимиз атлетлари жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, мамлaкатимиз салоҳиятини бутун дунёга намоён қилмоқда.

Аммо, бугун жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда қатор тизимли муаммо ва камчиликлар борлиги мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғуллантириш ишлари яхши йўлга қўйилмагани, дарсдан ташқари вақтларда таълим муассасаларидаги спорт объектларидан барча ёш тоифасидаги одамларнинг фойдаланиши ташкил этилмаганига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунга мувофиқ, вазирлик олдида турган энг асосий вазифалардан бири – бу аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга жалб этишдир.

Бунда асосий эътиборни қисқа муддатларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳудудларда намунавий моделларни ишлаб чиқиб, тажриба синовидан ўтказишга қаратиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирда соҳа мутахассислари аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш, шу орқали касалликларнинг олдини олиш, одамларнинг умрини узайтириш Миллий концепцияси устида иш бошлади.

Шунингдек, таълим муассасалари ва шифохоналарда жисмоний тарбияни тарғиб қилиш орқали касалликларнинг олдини олиш профилактикаси ҳақида тушунчалар бериб бориш йўлга қўйилади. Бундан ташқари аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” тестларининг мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш ва уларни рағбатлантириш учун I, II ва III даражали кўкрак нишонларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, ёшларни спортга кенг жалб этишда мураббийларнинг ўрни катта. Айрим спорт турларининг республикамиз бўйича оммалашмагани ёки халқаро мусобақаларда баъзи спорт турлари бўйича кам сонли атлетлар билан иштирок этишимизнинг сабабларидан бири – мазкур йўналишлар бўйича мураббийлар танқислигидир. Бугунги кунда малакали мураббийлар тайёрлаш бўйича иш олиб борилмоқда. мураббийлар тайёрлаш бўйича жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўрганиб, юртимизда яхши ривожланмаган спорт турлари бўйича мураббийлар тайёрлаш мақсадида хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Республикамиз ҳудудларини ўрганиш натижасида баъзи спорт объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз вақтида якунланмагани, қолаверса, инвентарлар билан таъминлаш бўйича жиддий муаммолар борлигига гувоҳ бўлдик. Жорий йилда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 56 спорт объектини қуриб, фойдаланишга топшириш, бу мақсадларга 362 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган эди. Лекин жорий йилнинг 10 сентябрь ҳолатига кўра, атиги 113 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда қурилиш ишлари орқада қолмоқда. Мазкур ҳудудларда объектларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари кечикиши сабаблари ўрганилмоқда. Тизимдаги бу каби мавжуд камчиликларнинг олдини олиш мақсадида тез орада Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2020–2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастури ишлаб чиқилади.

Республика бўйича спорт муассасаларида 11 минг 573 нафар спорт мураббийи фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда яна 1142 нафар мураббийга эҳтиёж бор.

Иқтидорли спортчиларни танлаб олишда Республика олий спорт маҳорати мактаблари иш фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш лозим бўлади. Мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш мақсадида Республика олий спорт маҳорати мактаблари намунавий штатларига спорт менежери ва спорт турлари бўйича селекционер лавозимлари киритилди.

Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни юртга садоқат руҳида тарбиялаш, халқаро майдонларда она Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир атлетларнинг истеъдодини юзага чиқариш вa халқимиз кутаётган натижаларни қўлга киритиш учун барча ишларни амалга оширишни мақсад қилганмиз.

Теглар:#Спорт#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021197
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024243