Бугунги кунда бадиий ижод билан шуғулланаётган ёшларнинг сони тобора кўпайиб бораётганини кўриб, қувонасиз. Зеро, адабиёт, шеърият, бадий ижод инсонни фақат эзгуликларга ошно этади.
Ижод – инсонни лоқайдликдан, бепарволикдан қутқариб, уни изланишга, ўрганишга, интилишга чорлайди. Мулоҳазаларимни бадиий ижод билан бошлаганимнинг боиси бор, албатта. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Муҳаббатхон опа Абдуқодирова номини кўпчилик яхши билади. Бу инсон узоқ йиллар давомида шаҳардаги “Ангрен ҳақиқати”, “Довон”, “Улуғ йўл” каби газета таҳририятларида ишлаб, кўплаб мақолалар, очерклар, ҳикоя ва дилбар шеърлари билан китобхон ўқувчилар орасида катта ҳурматга сазовор бўлди.
Сўнгги йилларда устознинг “Мен сизни дедим”, “Сабрлардан тоғ яратдим”, “Юрагимга сиғмаган дунё”, “Замондошларимиз”, “Биздан обод Ватан қолсин!”, “Устозларимиз – фахримиз” номли кўплаб шеър ва ҳикоялар тўпламлари нашрдан чиқди. Бугунга келиб у бадиий ижоддан ажралмаган ҳолда, Ангрен шаҳар “Баркамол авлод болалар маркази” қошидаги “Ёш журналист ва нотиқ” тўгарагига ҳам раҳбарлик қилмоқда. Айни пайтда ушбу тўгарак юзга яқин қобилиятли йигит-қизларни ўз бағрига жамлаган. Муҳаббат опа эса уларнинг энг яқин кўмакдоши, маслаҳатчиси ва устозидир. У ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлайди: уларнинг ижод намуналарини кузатиб боради, таҳлил қилади. Қилинган меҳнатлар ўз самарасини бермоқда. Тўгарак аъзолари шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги нуфузли танловларда иштирок этиб, совринли ўринларга эга бўлишмоқда. Шогирдларининг ижодий ишлари “Ёшлик”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Соғлом авлод”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Туркистон”, “Тонг юлдузи” ва “Тошкент ҳақиқати” сингари газета ва журналларда чоп этиб келинмоқда.
– Устозимиз бизларга онамиздек меҳрибон, шу билан бирга ўта талабчан. Бу албатта биз шогирдларнинг юқори марраларни эгаллашимизга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди “Камалак юлдузлари” республика танлови совриндори Дилҳаёт Эркинова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
