
Меъда жиғилдон қайнаши тўш ортида ёки қорин усти томонда жизиллаш сезилиши, кўпинча тепада ҳалқумгача ёйилади, аччиқ меъда суюқлиги (ҳазм бўлмаган овқат ва хлорид кислотаси)нинг қизилўнгачга келиб тушиши сабаб бўлади. Ошқозондаги чиққан овқатнинг қайта қизилўнгачга чиқишга халақит берувчи қуйи сфинктери фаолиятидаги иллат туфайли юзага келади.
Жиғилдон қайнаши қизилўнгач ва меъда касалликларининг асосий кўринишларидан бири ҳисобланади. Гоҳо жиғилдон қайнаш ҳоллари овқатда аччиқ, шўр ёки консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилгандан ва аччиқ алкоголни меъёрдан ортиқ ичгандан кейин содир бўлиши мумкин.
Жиғилдон қайнаши чўзилиб кетганда шифокорга мурожаат қилиш керак.
Борди-ю, жиғилдон қайнаши устига яна қусилса, унда қон излари кўринса, «тез ёрдам» чақириш керак.
Жиғилдон қайнаши доимий ёки тез-тез содир бўлса, меъда ва қизилўнгачни текширтириш зарур. Шу мақсадда шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:
– фиброгастродуаденоскопия;
– ошқозон ширасининг кислоталилигини текшириш (меъда зонди ёки экспресс-тест);
– қизилўнгач ва меъдани рентген қилиш ва ҳоказо.
Жиғилдон қайнаши муолажаси шунга олиб келувчи асосий касалликни даволаш, парҳезга риоя қилиш ва дорилар ичишдан иборат.
Парҳез. Озуқадан нордон мевалар, ёнғоқлар, сабзавотлар ва уларнинг сувлари, пиёз, саримсоқпиёз, қалампир, қора қаҳва, серёғ маҳсулотлар, ичакда ел пайдо қилувчилар (дуккаклилар, бош карам, гоҳо картошка, банан ва ҳоказо), янги узилган нон, шоколад, меъда шираси секрециясини оширувчи маҳсулот ва таомлар тузлама карам, бодринг, қаттиқ гўшт, балиқ ва замбуруғ шўрваси, қовурилган нарсалар, аччиқ зираворлар (хантал, кетчуп ва ҳоказо)ни чеклаш ёки истисно этиш жиғилдон қайнашини камайтиради.
Алкоголь ичимликлар, жумладан, пиво, шампань ва оқ мусаллас, шунингдек, ҳар қандай алкоголсиз газланган ичимликлар истеъмолини чеклаш ёки тақиқлаш керак. Улар меъда ичи босимини оширади, меъдада зардоб тўпланишига сабаб бўлади, катта миқдордаги этиль спирти ошқозондаги зардобни қизилўнгачга чиқариб ташланишига имкон беради.
Тансиқ ва серёғ овқатларни кўп емаслик керак. Овқатни оз-оздан ва тез-тез истеъмол қилиб туриш лозим. Овқатланиб бўлгач, гавдани олдинга бирдан ва чуқур эгиб юбормаслик ва овқатлангандан кейин 2 соат ўтмагунча ётмаслик, яхшиси, 15-20 дақиқа тоза ҳавода юриш мақсадга мувофиқ.
Овқатлангандан сўнг қоринни камар билан қисиб боғламаслик керак. Охирги овқатланиш уйқуга ётишдан 3 соат олдин ейилса яхши. Тунги «тамадди»дан воз кечмоқ лозим. Жуда иссиқ ёки совуқ овқат, шунингдек, овқатлар оралиғида суюқликлар ичиш тавсия этилмайди.
Ошқозон шираси кислотасини мўътадиллаштирувчи дорилар тайинланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
