Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жигарни “эзувчи” кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот

22.07.2017
84 марта ўқилди
Жигарни “эзувчи” кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот

Ўртача 1.4 кг тош босувчи жигар танада катталиги жиҳатидан 2 ўринда турадиган муҳим аъзо. Бу жиҳатдан тери биринчи ўринни эгаллайди. Жигар организмнинг “биокимёвий лаборатория”си бўлиб, танада ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви, иммунитетни таъминлаш, танада озиқ моддаларни сақлаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Жигар танадаги тўқималарга қувват ва озиқа моддаси етказиб беради. Акс ҳолда бу тўқималар ҳалок бўлади.

Уни асраш учун қайси кундалик одатлар уни зарарлаши ҳақида билиб олишимиз жуда муҳим. Қуйида жигар фаолиятига салбий таъсир қилувчи омилларни санаб ўтамиз.

Жуда кеч ухлаш ва эрталаб жуда кеч уйғониш.

Пешобни ўз вақтида чиқариб юбормаслик.

Жуда кўп овқат истеъмол қилиш.

Нонушта қилмаслик.

Ҳаддан ташқари кўп дори-дармон ичиш.

Қўшимча моддалар, рангланган маҳсулотлар, сохта ширинлаштиргичлар истеъмол қилиш.

Ёғли овқатлар истеъмоли. Имкон қадар овқатларни ёғсиз истеъмол қилган маъқул. Айниқса, ҳолдан тойганда, тунги маҳалда ёғли овқатларни тановул қилманг.

Чала пишган маҳсулотларни истеъмол қилиш.

Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.

Қуйидаги маҳсулотлар жигарни хасталиклардан халос қилади.

Саримсоқ пиёз

Апельсин, мандарин

Лавлаги ва сабзи

Кўк чой

Баргли кўкатлар

Олма

Зайтун ёғи

Гречиха

Карам, брокколи каби крестгулли сабзавотлар

Лимон

Ёнғоқ

Маълумки жигар бир қанча токсинларни қайта ишлайди. Бунинг учун унга жуда кўп миқдорда кислород зарур бўлади. Агар кислород етишмовчилиги юзага келса, жигарнинг ишлаш фаолияти оғирлашади. Шу сабабли, шифобахш кислородли кўпик ичиб туринг.

Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, лавлаги эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади.

Маккажўхорининг пўпилчаларини чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.Сабзи (210 г), петрушка (60 г), сельдерей (150 г), бундай усулда тайёрланган шарбатни ҳар куни, бир ой давомида оч наҳорга ичиш керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241122
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726