Ёшларда ватанпарварлик ғояларини шакллантиради
Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида
“Жасорат дарслари” бўлиб ўтди.
Таълим муассасаларида ҳуқуқий ойликнинг мантиқий давоми сифатида фахрий ҳарбийлар, ёзувчи ва шоирлар, таниқли санъаткорлар иштирокида “Жасорат дарслари” ўтказилди. Мазкур дарс соатларида Ватан ҳимояси барчанинг Конституциявий бурчи экани, унинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш шу юртда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро учун шараф эканлиги тарғиб қилинди. Умумтаълим мактабларида “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган шиор ва плакатлар, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўзида акс эттирган бурчаклар ташкил этилди.
Шунингдек, таълим муассасаларида 2013-йилнинг 15-декабрьидан жорий йилнинг 14-январьигача “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги деб эълон қилиниб, ойлик доирасида оммавий ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди.
Хусусан, айни пайтда доимий фаолият кўрсатувчи 140 нафар тарғиботчи томонидан таълим муассасаларида “Армия – мустақиллигимиз ва эркинлигимиз кафолати”, “Армияда хизмат шарафлидир”, “Миллий армиямиз – ғуруримиз” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
Бундан ташқари, республикамиздаги мавжуд 298 та болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодий гуруҳлар ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар танлови бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари ушбу танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
