Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЖАСОРАТ АЁЛГА БЕГОНА ФАЗИЛАТ ЭМАС

05.03.2016
49 марта ўқилди
ЖАСОРАТ АЁЛГА БЕГОНА ФАЗИЛАТ ЭМАС

Кунлар исиб баҳорнинг майин насими кишига ҳузур бағишласада, қишнинг сўнгги изғиринлари ҳали-ҳануз Қамчиқ довонида ҳукмрон. Фавқулодда иши сабаб саҳар уйғонишга одатланиб қолган Назира опа деразадан ташқарига мўралайди.

Бугунги тонг кечагиданда фараҳбахш ва тароватли. Ҳарбий аёл тошойнага қараб соч турмагини оҳистагина тузатиб, камон қошига сурма сурдида, ўзига ярашган либосини яна бир бор тузатиб, эндигина хонасидан чиқаман деганда бехосдан қўнғироқ жиринглади. Аёл оҳиста гўшакни олди – Лаббай! Гўшак ортидан овоз келди “Назира опа соат олтига йиғилиш тайинланди”. Хабарни эшитган замон ҳарбий аёл зудлик билан отрядга, сўнг топшириқ олгач Қамчиқ довонига жўнаб кетади.

Назира опа довон томон кетар экан, нима бўлса тинчлик бўлсинда, дея хавотирланди. Беихтиёр иш фаолиятида рўй берган бахтсиз ҳодиса кўз ўнгидан бир-бир ўта бошлади. Ҳамон ёдида... 2005 йиллар эди. Ўша кезларда юз берган қор кўчкиси оқибатида довонда кўпгина киши жабр кўрган. Ҳавонинг совуқ нафаси икки кишининг қаттиқ совуқ олишига сабаб бўлган эди. Вазият оғир. Аммо, жасур аёл саросимага тушмай, билими ва тажрибасига таяниб жабр кўрганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиб ҳаётга қайтара олди. Воқеалар кўз олдидан ўтар экан, қалбини бирдан таскин эгаллади. Шукурки, ҳозирда давлатимизнинг соҳага қартилаётган эътибори туфайли бундай нохуш воқелар кузатилмаяпти.

Дарҳақиқат, Қамчиқ довони республикамизнинг уч вилоятини бир-бирига боғлаб турувчи стратегик аҳамиятга эга маскан бўлиб, денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган бу довон мамлакат ҳудудлари ўртасидаги транспорт алоқаси хавфсизлигини таъминлашда асосий ҳудудий бўғин ҳисобланади. Мазкур ҳудуддан кунига 15 мингдан 20 минггача автомобиль ўтади.

Маълумки, “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отярдининг асосий вазифаси фавқулодда вазиятлар содир бўлганда асосий кучлар етиб келгунга қадар аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва қидирув-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмас ишларни бажаришдан иборатдир.

Назира Худойбердиева ҳам мана ўн беш йилдирки Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отрядида ҳарбий хизматчилар саломатлиги йўлида хизмат қилиб келаётган жасур аёллардан.

Довондан ўтаётган транспорт воситаларининг ҳамда ушбу ҳудуд атрофида истиқомат қилаётган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, улар саломатлигига қайғуриш бу ерда хизмат қилаётган ҳарбийлар зиммасидадир. Назира опа ҳам шулар сафида туриб хизмат қилаётганидан мамнун.

– Довондаги фаолият жуда қалтис ва масъулиятли. Шундай вазиятларда ҳамиша биринчи тиббиий ёрдамни кўрсатишга шай ҳолатда турмоқ лозим. Нохуш вазиятлар бартараф этилганда эса юртдошларимизнинг миннатдорлик сўзларини эшитиш биз соҳа ходимларининг кўнглини тоғдек кўтаради. Ўз касбимизга нисбатан фахр ҳиссини сезасиз, дейди мамнуният билан қаҳрамонимиз.

Назира опа аёл бўлишига қарамасдан забардаст қутқарувчи йигитлар қаторида об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида фавқулодда вазиятларда одамларга ёрдам беришга шошилади.

Йилнинг ярмини Қамчиқ довонида ўтказишга мажбур бўладиган Назира опа атрофидагилар эътиборида ва эъзозида. 2015 йил Ватан ҳимоячилари куни арафасида бир гуруҳ ҳарбийлар қаторида Президентимиз фармони билан шифокор опамиз ҳам “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

Гўзал, назокатли, дилбар аёллар ҳақида сўз очарканмиз, уларнинг фазилатларида мардлик, жасорат, тантилик хислатларини эътироф этсак арзийди. Буни Назира опанинг ҳаёти мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Аёлларимиз оила қўрғонида оқила бўлиш билан биргаликда бир вақтнинг ўзида юрт хизматида ҳам камарбастадир. Ушбу қурғонда вояга етаётган фарзандлар эса келажакда худди оналари каби меҳрибон, фидойи ва албатта ватанпарвар бўлиб вояга етишишса ажабмас.

Теглар:#2016/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иссиқлик тошмаси хавфли эмас, аммо...Табобат

Иссиқлик тошмаси хавфли эмас, аммо...

Иссиқлик тошмаси – терлашнинг кўпайиши натижасида юзага келадиган тери касаллиги. Иссиқлик, айниқса, янги туғилган чақалоқларда ва ёш болаларда кўп учрайди, кўплаб катталар ҳам бу

03.12.2021327
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322
Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмасТиббий сабоқлар

Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Го

02.02.2024243
«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?Саломатлик

«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом

24.05.2023243