– Кейин ботир ўғлон қўлида қиличини маҳкам тутганича, сакраб тулпорига минибди ва ўша даҳшатли аждаҳо макон тутган кенг дала сари йўл олибди. Кўзлаган манзилига яқинлашган сари қаршисидан таралаётган жазирама иссиқликка чидай олмабди. Қаердадир ёнаётган олов тафтидан ўғлоннинг кийимлари тердан жиққа ҳўл бўлибди. Эгнидаги совути борган сари оғирлаша бошлабди...
– Аяжон, совут нима дегани?
– Совут – жанг маҳали кийиладиган, темир симдан тўқиладиган, ўқ ўтказмайдиган кийим, қизим!
– Давоми, аяжон! Давомини айтинг, – ичи тошиб кетгудай бўлади олти-етти ёшлардаги боланинг. Сўнг синглисини уришиб беради:
– Ҳадеб савол бераверасан, кечаям шундай қилгандинг. Аввал эшитгин-да охиригача...
– Бўлди, бўлди, Азамат! Тушунмаган сўзни сўраган яхши-ку, болам! Ўзинг ҳам илгари шунақа қилардинг, нима, эсингдан чиқдими? – кулиб болаларини тинчлантиради она. Сўнг эртакни келган жойидан давом эттиради:
– Ботир тишини тишига қўйиб, олға бораверибди. Аждаҳонинг манзилига яқинлашиб қолганида унинг тулпори бутунлай ҳолдан тойибди, иссиқ тафтга дош беролмай йиқилибди. Ботир ўғлон пиёда йўлида давом этаверибди, этаверибди. Минг бир машаққатлар билан аждаҳонинг ёнига етиб борибди. Кенг далани ёлғиз ўзи эгаллаб, улкан гавдаси билан қуёшни тўсиб ётган уч бошли баҳайбат аждаҳо ўғлонни кўриши биланоқ ғордай оғзини ланг очибди-да, душманига олов пуркай бошлабди. Ботир ўғлон ўқ ўтмас, ўтда куймас қалқонини пана қилганича, қиличини тик ушлаб, душманга қарши дадил бораверибди. Пайт пойлаб туриб, аждаҳонинг битта бошини сапчадек узиб ташлабди. Олов пуркашдан тўхтаган аждаҳо шиддат билан ботирга ташланибди ва улар ўртасида тенгсиз, омонсиз жанг бошланибди. Жанг роппа-роса уч кеча-ю уч кундуз давом этибди. Охир-оқибат эса жангда ботир ўғлоннинг қўли баланд келибди. У халқини ёвуз душмандан халос айлабди...
– Зўр экан-а, ая? – ҳаяжон билан дейди Азамат. Синглисининг кўзларида эса ҳайрат учқуни порлайди. Жажжи кўнглидаги савол тезда тилига кўчади:
– Ая, ўша ботир ўғлон шундай катта аждаҳодан сираям қўрқмабдими?
Азаматнинг жаҳли чиқиб кетади:
– Э, нега қўрқаркан? Ахир, у ўғил бола-ку! Тўғрими, ая? Ўғил болалар қўрқмаслиги керак, а?!
Фарзандларининг тортишувига она нуқта қўяди:
– Ҳа, тўғри, ўғил болалар жасур бўлишлари лозим. Эртакда буни ёзишмабди-ку-я, ким билсин, балки ўша ботир ўғлон бироз қўрққан, ўз жони учун ташвиш чеккан бўлиши ҳам мумкиндир. Лекин унинг ортида турган одамлар – ота-онаси, оиласи, ёр-биродарлари, ҳамюртларининг унга билдирган ишончи ботир ўғлонни чекинмасликка, қўрқувни енгишга мажбур қилгандир... Ботир ўғлоннинг бу иши нима дейилади, биласизларми?
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
