Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ногиронлар ҳамда аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий-маданий муносабат-
ларни мустаҳкамлаш, ижтимоий фаолликни, фуқаролар ўртасида тиббий ва экологик маданиятни шакллантириш, спортни ривожлантириш, соғлом ҳаёт тарзини татбиқ этишга ихтисослашган 402 та нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасининг “Фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Тошкент шаҳри мисолида” мавзуида бўлиб ўтган ҳисобот конференсиясида ушбу маълумот тилга олинди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинма томонидан фуқаролик жамияти шаклланишида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни аҳолига етказиш борасида кўпгина вазифалар ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш жоиз, кишилар орасида сиёсий ҳуқуқий маданиятнинг ошиши, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ОАВнинг ривожланиши жараёнларини чуқур ўрганиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва жойлардаги ижтимоий аҳамиятга молик муҳим вазифаларни ҳал қилишдаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш бўйича ҳудудий бўлинма томонидан комплекс чора-тадбирлар бажарилиб келинмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКасаллик чақирувчи замбуруғлар инсон организмига қандай ўтади?
Замбуруғларнинг 100 мингдан ортиқ турлари маълум бЎлиб, улардан 500 га Яқини одам ва ҳайвонлар учун патоген ҳисобланади, Яъни касаллик пайдо қилади. замбуруғли касалликлар бемордан
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
