Жиззах вилоятида жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Дўстлик тумани Тиббиёт коллежида туман муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари иштирокида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 530 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Андижон вилоятида жамғарманинг минтақавий филиали Асака тумани 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида вилоят Халқ таълими бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Миллий паралимпия ассоциацияси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ногирон болалар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Турнир ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиалида тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Термиз шаҳридаги Ўзбекистон ва “Байналмилал” маҳаллаларида 502 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 28 нафарини ўсмир қизлар ташкил этди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Навоий давлат педагогика институтида ҳам хорижий тиллар факультети билан ҳамкорликда “Обод турмуш йўлида – мустаҳкам жамият сари” мавзусида талабалар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, никоҳнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди.
ФарFона вилоятида ҳам жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Фарғона туманидаги 40-59-мактабларда жами 171 нафар ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида ўсмир қизлар ўртасида тиббий мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
