Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тўрткўл тумани томонидан Я.Иламанов овул фуқаролар йиғинида "Она ва бола скрининги давлат дастури" ва "Қариндошга қуда бўлманг" мавзуларида жами 120 нафар ўсмир қиз ўртасида давра суҳбати ўтказилди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нурота тумани "Жарма" қишлоқ врачлик пунктида жами 97 нафар фуқаро ўртасида "Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари" мавзусида маъруза ўқилди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш бўйича суҳбат бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Зарбдор тумани "Шарқ юлдузи" фермер ҳўжалигида туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда "Оилада тиббий маданиятни шакллантириш" мавзуcида пахта-йиғим терим мавсумида қатнашаётган 78 нафар аёл учун давра суҳбати уюштирилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
