Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда "Соғлом оила – соғлом келажак" шиори остида оилавий спорт мусобақаларини ташкил этди. Ғолибларга ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Хива туманидаги 7-, 9-, 11-сонли умумтаълим мактабларида жами 97 нафар ўқувчилар иштирокида "Репродуктив саломатлик", "Оилада тиббий маданиятни шакллантириш" ва "Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳамда вилоят ўсмирлар диспансери ҳамкорлигида Навоий шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўсмир қизлар ўртасида қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилинди.
Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Гулистон туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлими билан ҳамкорликда устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
