Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қўнғирот тумани Устюрт овул фуқаролар йиғинида жойлашган Устюрт қишлоқ врачлик пунктида 60 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, никоҳ ёшига етмаган қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 9-13 сентябрь кунлари Урганч шаҳридаги 1-, 2-, 3-, 5-, 7-сонли мактабларда ўқувчи қизлар ўртасида "Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари", "Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?" ва "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат ҳимоясида" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали, Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда истиқомат қилувчи 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига ногиронлик аравачалари топширилди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Жиззах шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида шаҳарда истиқомат қилувчи оилалар ўртасида "Отам, онам ва мен – спортчилар оиласимиз" мавзусида спорт соғломлаштириш тадбири ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
