Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Ховос тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 87 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 51 нафари аёллар, 20 нафари болалар, 9 нафари ўсмирлар ва 7 нафари ўсмир қизларни ташкил этди. Шунингдек, аёллар ва ўсмирлар ўртасида "Соғлом турмуш тарзини шакллантириш", "Шахсий гигиена", "Тиббий генетик маслаҳатлар" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Қашқадарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Нишон ва Яккабоғ туманларида "Қизларни эрта турмушга беришда келиб чиқадиган салбий оқибатлар" мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Хонқа тумани Хонқа шаҳарчасидаги маҳаллаларда "Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари", "Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?", "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш - давлат ҳимоясида" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 1012 нафар аҳоли иштирок этди.
Андижон вилояти жамғарманинг тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Пахтаобод тумани Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида "Гиёхвандликни тўхтатайлик!", "Чекишнинг зарарли оқибатлари" ва "Саломатлигинг ўз қўлингда" мавзуларида тадбир ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
