Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жамғарма фаолиятидан (2013-35)

25.09.2013
46 марта ўқилди
Жамғарма фаолиятидан (2013-35)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Амударё тумани Бўстон овул фуқаролар йиғинида жойлашган Бўстон қишлоқ врачлик пунктида аҳоли ўртасида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш холатларининг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Риштон туманидаги Амиробод, Чўнғара ва Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинларида жами 378 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясига бўлган эътиборни кучайтириш мавзуларида тадбир ўтказилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Янгибозор тумани Бўзқалъа маҳалласида "Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда" ва "Шу азиз Ватан барчамизники" мавзуларида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган байрам тадбири ўтказилди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Мирзаобод туманидаги Иқтисодиёт коллежида мус­тақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Тадбирда таниқли шоира Ҳаётхон Ортиқбоева ва Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Тошкент вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ангрен шаҳридаги Фамарчуқ, Каттақўрғон, Жигаристон ва Нишбош маҳаллаларида истиқомат қилувчи 333 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмдаги 109 нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди.

Теглар:#2013/35

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782