Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг тиббий- ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тахтакўпир тумани “Даўкара” қишлоқ врачлик пунктида 160 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Вояга етмаган қизлар ўртасида "Қизлар гигиенаси", "ОИВ инфекцияси тўғрисида биласизми?" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тошкент вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Чиноз туманидаги 25 та маҳаллада тиббий кўриклар амалга оширилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш мавзусида давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.
Андижон вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қорасув шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қорасув шаҳар Марказий поликлиникасида "Соғлигимиз ўз қўлимизда" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда 42 нафар иштирокчи қатнашди.
Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб Навоий шаҳар Ёшлар марказида "Мустақиллик менинг нигоҳимда" шиори остида "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари иштирокида кўргазма ташкил этилди. Тадбирда 153 нафар болалар иштирок этди.
Жиззах вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Зомин туманидаги “Қудуқча” қишлоқ врачлик пунктида жами 140 нафар ўсмирлар ва ёшлар ўртасида никоҳ ёшига етмаган қизларни шаърий никоҳ орқали эрта турмушга бериш холатларининг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
