Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж марказида Тошкент Ахборот технологиялари университети факультетининг жами 35 нафар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Чилонзор туманидаги 162-мактабнинг жами 98 нафар ўсмир қизлари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Сайхунобод туманидаги 6-мактабда жами 100 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирокида “Қизлар давраси” кўрик-танлови ўтказилди. Ғолибларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Урганч шаҳар 1-,2-сонли академик лицейларида ўқувчи қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилиб, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Пастдарғом тумани “Гўзалкент” қишлоқ врачлик пунктида жами 324 нафар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўсмир қизларга “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун хавфли” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Пахтакор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида жами 247 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида фертиль ёшидаги аёлларга тегишли маслаҳатлар берилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
