Жиззах вилояти жамғарма минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмда 140 нафар ҳарбий оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида шифокорлар томонидан фертиль ёшидаги аёллар ва болаларга керакли маслаҳатлар берилди.
Наманган вилояти жамғарма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Тафаккур” ва “Шабада” маҳаллаларида 194 нафар вояга етмаган ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар учун “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси жамғарма минтақавий филиали Хўжайли тумани Охунбобоев овули ва “Озодлик” овул фуқаролар йиғинларида жами 403 нафар ёлғиз кекса, ногирон ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролардан манзилли хабар олинди.
Жамғарма Тиббий-ижтимоий марказида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида фаолият олиб бораётган офицерларнинг 139 нафар оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга керакли тиббий маслаҳатлар берилди.
Сирдарё вилояти жамғарма минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисмларда жами 360 нафар ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик давомида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, шифокорлар томонидан фертиль ёшидаги аёллар ва болаларга тиббий маслаҳатлар берилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
