Жамғарманинг Ҳудудлараро тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Абай, Бектемир ва Бинокор маҳаллаларида жами 156 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, аҳолига мутахассислар томонидан “Соғлом турмуш тарзи асослари” мавзусида маъруза ўқилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Шимолий-ғарбий ҳарбий округи сержантлар тайёрлаш мактабида хизмат қилаётган жами 412 нафар ҳарбий хизматчилар, сержантлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар тарқатилди.
Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларидаги 31 нафар боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар “Моҳи-Хоса” сиҳатгоҳида дам олишлари ташкил этилди.
Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Учкўприк туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда туман марказий шифохонасида даволанаётган 25 нафар бемор болалар ҳолидан хабар олиниб, 5 нафар болаларга жамғарманинг туман таянч пунктининг совғалари топширилди.
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракат билан ҳамкорликда Бахмал туман Педагогика касб-ҳунар коллежида Янги йил байрами муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда 60 нафар ўқувчи иштирок этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
