Тошкент шаҳар жамғарманинг таянч маскани томонидан Тошкент Давлат циркида бўлиб ўтган томошаларга Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели ва Чилонзор туманларидаги жами 115 нафар имконияти чекланган болалар ва туман васийлик бўлимида рўйхатда турувчи ўсмирлар жалб қилинди.
Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳри “Сурхон” спорт мажмуасида карате-до бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада жами 100 нафардан ортиқ 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмир қиз ва болалар иштирок этди. Ғолибларга жамғарманинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Юқори Чирчиқ туманининг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи жами 1331 нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар кўрсатмаларига асосан 995 нафар инсонларга хайрия ёрдами кўрсатилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят бўлими ҳамкорликда “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги Тиббиёт коллежида “Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, никоҳнинг ҳуқуқий асослари мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди. Шу ҳудудда яшовчи 60 нафар аҳолига мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Самарқанд шаҳар “Афросиёб” спорт мажмуасида аёллар ўртасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди. Пастдарғом туманидаги 43-мактабда ўсмир қизларни спортга кенгроқ жалб қилиш мақсадида мусобақа ўтказилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
