Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Жамғарма фаолиятидан (2012-34)

29.08.2012
308 марта ўқилди
Жамғарма фаолиятидан (2012-34)

Бухоро вилояти Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Саломатлик куни” муносабати билан Бухоро шаҳар Сомонийлар истироҳат боғида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида 78 та оилага дори-дармонлар тарқатилди. Шунингдек, 234 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Сирдарё вилояти Жамғарманинг минтақавий филиали, Гулистон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан Гулистон шаҳар “Навбаҳор” МФЙда “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Иштирокчиларга мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.

Хоразм вилояти Жамғарманинг минтақавий филиали, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЙИҲ, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамкорликда Янгиариқ тумани Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тошкент вилояти Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан вилоятнинг Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари ва Ангрен, шаҳридаги маҳаллалардаги аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар билан давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, кексалар, ёлғиз ва боқувчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиниб, керакли дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари топширилди.

Тошкент шаҳри “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тиббий ижтимоий-патронаж бригадаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида яшовчи кекса ва ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказишди.

Теглар:#2012/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022894
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023781