Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЖАМFАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-23)

12.06.2013
40 марта ўқилди
ЖАМFАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-23)

Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Термиз шаҳридаги Миллий хавфсизлик хизмати спорт мажмуасида ўсмир қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақа совриндорлари жамғарма вилоят филиалининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Урганч шаҳар 2-сон умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Унда барча туманлардан 50 нафар иштирокчи қатнашди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят ёш спортчилар марказида вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда спортнинг гимнастрада тури бўйича спорт фестивалини ўтказди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали ходимлари томонидан вилоятдаги бир нечта ўрта-махсус касб-хунар таълими масканларида "Гиёҳвандликни тўхтатайлик!", "Соғлом она – соғлом бола", "ОИВ инфекцияси", "Ирсий касалликлардан огоҳ бўлинг!" мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Теглар:#2013/23

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332