Болалар дунёси бир қарашда оддий туюлса-да, г'оят ранг-баранг ва мураккаб. Шу боис бо'лса керак, улар о'з оламини о'зича тасаввур қилишади ва ҳаркатларида ажабтовур акс этади. Масалан, бола қо'лига қаламни олиб расм чизишга чог'ланса, у тасаввуридаги оламни ко'з илг'амас чизгиларда ёки рангларда намоён этади. Буни тушуниш ва англаш жуда мушкул. Лекин, мана шу чизгиларда унинг ҳаётга қо'йган илк қадами, ёинки келажакда ким бо'лиши мумкинлиги аён бо'лади. Балки у келажакда буюк мусаввир бо'лар.
Мана шундай тушунарсиз чизгилардан тасвирий сан'атга меҳр қо'йган Камила Сагатова ҳам 11 ёшда бо'лишига қарамасдан тенгдошлари орасида исте'додли о'қувчилардан саналади. Унинг сержило бо'ёқларда ишланган го'зал, бой мазмун-моҳиятга эга бўлган суратлари барчанинг диққат-э'тиборини жалб этмасдан қолмайди. Чунки, у чизган расмлар ёрқин ва мафтункордир.
Камила Юнусобод туманидаги 86-о'рта умумта'лим мактабининг 4-синф о'қувчиси бо'лишига қарамасдан ко'пгина ютуқларни қо'лга киритишга улгурган. У 2012-йилда "Янги авлод" республика ко'рик-танловида қатнашиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Камиланинг тасвирий сан'атга қо'йган илк қадамларидан ва катта ютуқларидан бири 2012-йилда "Тошкент-Плаза" меҳмонхонасида о'тказилган шахсий ко'ргазмаси бо'лди. У бу ко'ргазмадан о'зига бир олам таассуротлар олиш билан биргаликда бу соҳада у қилиши керак бо'лган вазифалар талай эканлигига амин бо'лди.
– Мен бу ко'ргазмамда жуда ҳаяжонладим. Чунки, одатда бундай ко'ргазмаларда профессионал рассомларнинг бетакрор ишлари намойиш этилади. Лекин, ко'ргазмада менинг чизган расмларим ко'пчиликка ёқди ва мен бундан жуда хурсанд бо'лдим, – дейди Камила ко'ргазма таассуротлари билан о'ртоқлаша туриб.
Жорий йилнинг 15-июль куни эса "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси ёш ижодкорлар орасида о'з о'рнига эга бо'либ келаётган ёш мо'йқалам соҳибларини ҳар томонлама қо'ллаб-қувватлаш, уларнинг машаққатли ижод ё'лига мардонавор қадам ташлаши учун ко'мак бериш ва о'з о'рнида о'сиб келаётган ёш тасвирий сан'ат ихлосмандларига алоҳида о'рнак қилиб ко'рсатиш мақсадида тасвирий сан'атга ихлосманд болалар иштирокида Камила Сагатованинг навбатдаги шахсий ко'ргазмаси ташкиллаштирилди.
Камиланинг ко'ргазмадан жой олган натюрморт, пейзаж, компютер графикаси жанрларидаги турли-туман ёрқин ранглардаги асарларида жажжи қалб эгасининг бутун тасаввур олами акс этган бо'либ, маҳорат билан чизилган ушбу расмлар ко'пчиликнинг диққат-э'тиборини тортмасдан қолмади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
