Мусиқа инсон кечинмаларининг гўзал сайқалидир. Унда ҳамиша кўнгилнинг энг инжа туйғулари ўз аксини топади. Санъат ва мусиқани қалбан англаган, уни севган инсон ҳамиша гўзалликка интилиб яшайди. Мутахассисларнинг фикрича, мусиқа бола тарбияси борасида ўзига хос ўринга эга экан. Унда оҳангларни фарқлаш орқали зеҳн, тафаккур ва дид сайқалланиб боради.
Қизалоғи Камилада мусиқага, айниқса, пианинога бўлган қизиқишини ангалаган хонадон катталари уни Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида сабоқ олишини маъқул кўришди.
Камила Султановада мусиқани ўзгача муҳаббат билан севиш ва тушуниш иқтидорини кўрган устози Рахмет Полвонов қизалоққа ҳам устоз, ҳам отадек меҳр ва қатъият билан пианинонинг барча сир-асрорларини имкон қадар ўргатиб борди.
Меҳнатнинг меваси рағбатда кўринади, деганларидек устоз ва шогирд биргаликдаги машаққатли изланишлари жорий йилнинг 25-29 март кунлари Россиянинг Суздал шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Олтин ҳалқа" номли халқаро танловда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчилари қаторида Камила Султанова ҳам муносиб иштирок этди.
Ёш бўлишига қарамай, Камила Султанова мазкур танловда Д.Омонуллаеванинг "Бибихоним мақбарасида", И.Гайдннинг "Бешинчи сонатаси", И. Стравинскийнинг "Учинчи этюди" асарларини маҳорат билан ижро этиб олий соврин – гран-прига сазовор бўлди.
– Яратилган имкониятлар муваффақиятлар эшигини очади. Ана шу муваффақиятлар меҳнат ва машаққациз бўлмайди. Бу мукофот Ватанимга, халқимга, устозларимга, ота-онамга бўлган эътирофдир, – дейди Камила ўз таассуротлари билан ўртоқлашганида.
Ватанимиз болалари иқтидорли, интилувчандир. Ўтказилган мазкур танловда бу яна бир бор ўз исботини топди. Сабаби, Камила билан биргаликда фортопиано йўналишида ҳамюртларимиз Шаҳриёр Шамсутдинов, эстрада-вокал йўналишида Хуршид Халиловлар ҳам иштирок этишиб, ИИИ-ўринга муносиб деб топилдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
