Инсон ҳаётида шундай онлар бўладики, у ҳеч қачон унутилмайди. Балки, умрининг энг ёрқин саҳифаларидан бири бўлиб, ёдида бир умр муҳрланиб қолади. Тошкент шаҳридаги 5-клиник шифохонаси ҳамшираси Дилноза Абдиеванинг республика ҳамширалар танловида ғолиб бўлган кун ана шундай шодумон кунлардан бирига айланди.
Шу куни унинг кўз олдидан кейинги икки-уч ой ичида ўтган кунлари бирма бир ўтди. Дилноза муттасил равишда касбий маҳоратини қайта оширди, қўшиқ айтиш, рақсга тушиш, шеърни маромига етказиб айтишни машқ қилди. У кўрик-танловнинг танишув, касбий маҳорат, биринчи тез тиббий ёрдам, маънавият ва маърифатга доир саволлар, эркин мавзу бўйича шартларига астойдил тайёргарлик кўрди. Шунингдек, барча саволларга соғлом турмуш тарзи, репродуктив саломатлик, соғлом авлод – комил инсон демакдир, деган нуқтаи назардан жавоб берди.
Натижада Дилноза Абдиева Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг буйруғига асосан Ўзбекистондаги у истаган олий ўқув юртига грант асосида ҳеч бир синовсиз ўқишга кириш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, "Матиз" автомобили билан тақдирланди.
– "Ҳамширалар" республика танловида ғолибликни қўлга киритган Дилноза Абдиевага тинимсиз меҳнат, изланиш ва умид ҳамроҳ бўлди. Боровский номидаги тиббиёт коллежини тугатган тиришқоқ, ўз касбини дилдан севган бу ҳамшира қиз 2011 йилдан бери шу клиниканинг жарроҳлик бўлимида фаолият юритиб келмоқда. Дилнозанинг бундай улкан муваффақиятга эришишида жамоадаги тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб хиссаси бор. Чунки, Д.Абдиева босқичма-босқич танловларда иштирок этган кунлари ҳамкасб дугоналари унинг ўрнини билдирмай, беморларни меҳр билан парвариш қилиш орқали уни қўллаб-қувватлаб турдилар, – дейди пойтахтдаги 5-клиник шифохона бош шифокори Г.Кенжаева.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларДатефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар
Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
