Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ИЗЛАНИШЛАР КАМОЛГА ЕТКАЗАДИ

26.05.2015
53 марта ўқилди
ИЗЛАНИШЛАР КАМОЛГА ЕТКАЗАДИ

Оила – гўзал орзулар ва улуғ мақсадларга илҳом берувчи муқаддас гўша. Ана шундай обод хонадонда улғайиб келаётган келажак авлод ҳам бунёдкорлик ва эзгулик нафаси ила камол топади. Мунисахон Усмонхўжаева Тошкент шаҳридаги зиёли, маҳалла-кўйда ўз обрў-эътиборига эга хонадонларнинг бирида туғилган.

Болалигида у ўзининг қизиқувчанлиги ва кучли зеҳни билан тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турарди. Айниқса, у борлиққа, табиатнинг сирли, мафтункор ҳодисалари ҳақидаги китобларни варақлашга қизиқарди. Баъзида бу борада ўзининг саволлари билан ота-онасига, катталарга тез-тез мурожаат этиб турарди. Ундаги интилувчанликни отаси Ҳомидхон ака ва онаси Дилфузахон опа қизғин қўллаб-қувватлади. Мунисахоннинг билим олиши учун ҳар томонлама шарт-шароит яратиб беришди. Чунки, бири архитектор ва яна бирлари шифокор бу инсонлар оиладаги барча фарзандларининг ўқимишли бўлишларини исташарди. Қизиқиш ва интилишлар бора-бора уни Ўзбекистон Миллий университетининг география факултетида таълим олишга ундади. Мунисахонни қизиқтирган наботот олами борасида илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб боришига факултет доценти Шавкат Шарипов яқиндан ёрдам берди.

– Муниса ниҳоятда тиришқоқ қиз, – дейди устоз ўз талабаси ҳақида сўзларкан. – Ундаги зийраклик, билим олишга интилиш, ҳар бир ишига масъулият билан ёндашиши ўзига хос фазилатларидандир. Аминманки, инсондаги бу ижобий сифатлар уни улкан мақсадлар сари етаклайди, юксакликка элтади.

Муниса Усмонхўжаева устози кўмагида илмий изланишлар олиб бориб, университетнинг бир қатор нашрларида ўзининг мақолалари билан иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетининг 95 йиллиги ва география фанлари доктори, профессор А. Солиевнинг 70-йиллигига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси материалларида унинг ҳам “Доривор ўсимликларнинг тарқалишида табиий географик омилларнинг аҳамияти” номли илмий мақоласи чоп этилган. Ўзининг иқтидори ва меҳнати самараси ўлароқ фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиргани, чоп этган бир қатор мақолалари, илмий анжуманлардаги фаол иштироки туфайли тиришқоқ талаба қиз ЎзМУнинг махсус стипендиантига айланди.

Теглар:#2015/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783