Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Изланишлар эътирофга замин яратади

28.01.2014
46 марта ўқилди
Изланишлар эътирофга замин яратади

Фарғона вилояти Учкўприк туманидагилар Ҳалима Эргашевани яхши танишади. Йигирма етти йилдан зиёд вақт мобайнида ёшларга рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган, айни вақтда тумандаги 2-ихтисослашган мактаб интернатида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ўқитувчи бугун эл эъзозида.

– Болаларда яхши хислатларни, билим олишга интилишни шакллантирмоқ лозим, – дейди педагог касби юзасидан сўз очар экан. – Бахтли келажакка пойдеворни ҳар бир инсон илм ўрганиш, ўз устида изланиш орқали қўяди. Мактаб эса бола қалбида яхшилик уруғини жо айлашда энг муҳим восита ҳисобланади.

Дарҳақиқат, мактаб – муқаддас даргоҳ. Бу ерда ўқувчи билим олибгина қолмай, балки зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни шакллантириб боради. Ҳалима Эргашева дарс жараёнида ўқувчиларнинг қобилияти ва иқтидорини инобатга олади. Педагогнинг айтишича, ҳар бир бола ўзига хос қобилият эгасидир. Ундаги иқтидорни ривожлантириш эса ўқитувчи тажрибасига боғлиқ.

Қаҳрамонимиз ўқув машғулотларининг қизиқарлилигини таъминлаш мақсадида дарс бериш жараёнида топишмоқлар, турли ўйинлар, қизиқарли саволлар, мавзуга оид топшириқлар, иборалар, бошқотирмалар, кроссвордлардан унумли фойдаланади. Ўқувчи топшириқларни бажариш чоғида, шунингдек, ижодий ишларида юқоридаги воситалардан фойдаланиб бориши, хорижий тилдаги сўзларни хотирасида тез сақланиб қолишига ёрдам беради. Сўз ўйинлари ва ибораларни қўллаш асносида сўзларнинг антоним ва синонимини билиб олади ва бир вақтнинг ўзида гап мазмунини англайди. Унда ифодалаб бериш қобилияти шаклланади. Энг асосийси, ўқувчи уларни сўзлашув чоғида тўғри қўллай билади.

Тажрибали педагог эшит ва ёз услубидан қочган ҳолда сабоқ беради. Унинг дарс соатларида ўқувчи бевосита иштирок этиб, бошловчи, баҳолаш мезонида ҳайъат, саҳналаштирилган кўринишнинг бош қаҳрамонига айланади. Бу ўқувчида фанга нисбатан қизиқишнинг уйғонишига, тилни осон ўрганишга, шунингдек, ўқув дарсларининг самарали бўлишига замин яратади.

Моҳир педагог Ҳалима опанинг айтишича, билим соғлом фикр билан ҳамоҳанг бўлмоғи лозим. Педагогнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, ҳаттоки энг қийин топшириқ ва вазифаларни ҳам ноанъанавий усуллар орқали ўқувчиларга осон ўргатиш мумкин. Педагогнинг ўқув дарсларига бу тарзда ёндашуви ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди ва педагогнинг дарс ўқитилиш тизими оммалаштирилди. Ўзининг қизғин ғоялари билан тўлиб-тошган ташаббускор устоз туман ўқитувчиларига ўз тажрибасини ўртоқлашмоқда.

Инсон фаолияти эзгу ғоялар билан суғорилган бўлса билингки, бу ҳаракат беқадр қолмайди. Ҳалима Эргашева ўзининг касбий фаоллиги учун 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқ таълими аълочиси кўкрак нишонига сазовор бўлди. Зеро, ўз касбига меҳр ва фидокорлик инсонни ҳамиша юксак марралар сари етаклайди.

Теглар:#2014/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353