
Яна баҳор келди... Ўрик гуллари менинг армонларим, бодом гуллари менинг орзуларим. Ўйлаб-ўйлаб қоламан, ўйга толиб-толиб қоламан. Ниманидир соғингандек бўламан. Баҳорними? Баҳор келди-ку? Меҳрними? Ҳамма менга меҳрибон. Йўлда кетиб-кетиб бораман. Манзилимга етиб-етиб бораман.
Орзуларим осмон қадар, кўнглимдаги армон уммон билан баробар. Сени сўраб-сўраб кетавераман, сен юрган йўллардан ўтавераман. Изларингдан юриб-юриб кетавераман. Бироқ сен билмайсан армонларимни, юракдаги беҳисоб азобларимни. Ортингдан телба дарёдек бўзлаб-бўзлаб оқавераман, сени излаб-излаб кетавераман. Юрагимни ғашлаб-ғашлаб излайман сени, аламларни ортимга ташлаб-ташлаб излайман, излайвераман. Аммо сен йўқсан.
Қуёш новдаларни эркалайди, эрка шамол сочларимни силайди. Негадир юрагим симиллайди. Сен бунинг баридан бохабар баҳор янглиғ гўзалнинг сочларини силайсан, эркалайсан. Мен эса ҳамон сени кутаман. Водийлар гулга бурканибди. Сен яшайсан ўша ёқларда, демакки баҳор яшайди. Баҳорни соғинсам сени, сени соғинсам баҳорни эслайман. Демакки, мен тирикман. Кўзларимни юмиб-юмиб оламан, баҳор ҳавосидан тўйиб-тўйиб оламан. Ахир еллар сенинг ифорингни олиб келади димоғимга. Илк майсани қошларингга ўхшатаман, қошларингдек майин улар. Туну тонг хаёлимни банд этади хаёлинг... Хаёлим сенга етишмоқ эмас, сенинг соғ-омонлигингнинг ўзи кифоя. Сени шунчалар севаманки, ҳудди минг йиллардан бери юрагимда сақлаб юргандекман гўё...
Гуллар узра арилар ғувиллайди, капалаклар рақс тушади, ниначи нағма қилади. Буларнинг барча-барчаси жуда гўзал. Уларга тўйиб-тўйиб боқаман, ҳамма ишимни қўйиб-қўйиб боқаман. Токи сенинг ҳижронингдан ўтиб кетсам, бу гўзалликлар армон бўлмасин менга. Кўзимдан ёшлар дарё бўлиб оқади, ой тунда юзларимга ҳайрон бўлиб боқади, кўнглимни олиш илинжида осмон юлдузлардан исирғалар тақади. Бироқ, мен ҳамон баҳорни, сени соғиниб яшайман. Ахир сенсиз яшамоқ... Йўқ, сенсизлик мен учун эмас. Мен ахир сени севиш учун яралганман. Сен эса мени азоблаш учун. Нақадар бахтлиман!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
