Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ихтисослашган тиббиёт марказлари: малакали тиббий хизмат кафолати

11.07.2014
45 марта ўқилди
Ихтисослашган тиббиёт марказлари: малакали тиббий хизмат кафолати

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази аҳамияти, бугунги кунда ушбу даволаш муассасаларида энг мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилаётганлиги” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, мустақиллик йилларида мамлакатимизда шаклланган замонавий тиббиёт муассасалари тизимидаги тиббий-илмий мактаблар негизида барпо этилган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг алоҳида ўрни бор. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жойларда 13 та минтақавий филиали, туман тиббиёт бирлашмалари ҳузурида 172 та субфилиали аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг барча ҳудудида тез тиббий ёрдам станциялари, санитар авиация хизмати йўлга қўйилган.

Республика ихтисослаштирилган Хирургия маркази ва унинг қошида Кардиохирургия мажмуасининг очилиши, юрак хирургияси соҳасида янада юқори технологияларни татбиқ қилишга, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам кўламини кенгайтиришга, ихтисослаштирилган кадрларни тайёрлаш учун қулай шароитларни яратишга ва ҳудудий марказлар ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида Республика ихтисослаштирилган Хирургия марказининг Кардиохирургия мажмуаси ва бошқа шундай шифохоналарда юрак-қон томир касалликларига чалинган 4 мингдан зиёд бемор дардига даво топиши ҳам тизимда амалга оширилаётган ютуқларнинг нечоғли салмоқли эканлигидан далолат беради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов сўзга чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган босқичма-босқич ислоҳотлар натижасида аҳолига замонавий тиббий-санитария, профилактика, диагностика, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит ва мукаммал тизими яратилгани инсон саломатлигини асраш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Анжуманда журналистларга мамлакатимиз аҳолисига замонавий тиббий ёрдам кўрсатишнинг бугунги ҳолати, соҳада юксак технологияларни қўллаш самаралари, кадрлар малакасини ошириш, тиббиёт ва илм-фан ютуқларини кенг оммалаштириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга оид маълумотлар намойиш этилди.

Теглар:#2014/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241122