Шанхайда теннис бўйича ўтказилаётган “Shanghai Rolex Masters” нуфузли халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин асосий турнинг дастлабки учрашувида муваффақиятга эришди.
Аргентиналик Карлос Берлокка қарши кечган учрашувда Денис Истомин уч сет якунларига кўра 4-6, 6-2, 6-1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.
Иккинчи босқичда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси швейцариялик Станислав Вавринкага қарши кортга чиқади. Мазкур халқаро турнирда 13-рақам остида сараланган Станислас Вавринка биринчи турда Алберт Рамосни (Испания) 7-6, 7-6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эътиборлиси шундаки, Денис Истомин иккинчи босқичда ҳам муваффақиятга эришса, учинчи босқичда дунё теннис жадвалида карвонбошилик қилаётган Рожер Федерер (Швейцария) билан баҳс юритиши мумкин. Бу учун Федерер ҳам иккинчи босқичда хитой тайпейлик Ен-Сун Лю қаршилигини енгиши лозим.
Ёдингизда бўлса, Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Денис Истомин учинчи босқичда Рожер Федерер билан рўбарў келган эди. Гарчи ўша учрашувда швейцариялик теннисчи 7-5, 6-3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Федерер ушбу учрашув муросасиз курашларга бой бўлганлигини ҳамда Денис Истомин ўта кучли қаршилик кўрсатганлигини таъкидлаб ўтган эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
