Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ИСТИҚЛОЛ БЭРГАН ИҚБОЛ

21.09.2012
72 марта ўқилди
ИСТИҚЛОЛ БЭРГАН ИҚБОЛ

– Биз бахтли ёшлармиз! Негаки, талабалик давримиз Истиқлол йилларига тўғри келди. Ўтган йигирма бир йил давомида мамлакатимизда турли соҳаларда оламшумул ютуқлар қўлга киритилди. Қай бир вилоят ёки шаҳарда бўлманг меҳнаткаш қурувчилар шижоатидан янада сайқалланиб қалбимизга ўзгача шукуҳ бахш этаётган осмонўпар уй-жой, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув даргоҳлари, ранг-баранг гуллару, кўркам боғу роғлар юртимиз чиройига янада гўзаллик бахш этаётганидан завқланасиз. Ана шундай меҳнацевар, самимий инсонлари бор юрт келажаги учун муносиб бўлишга интиласиз.

Мен ҳозирги кунда Урганч давлат университетининг “Амалий санъат” факултети 4-босқич талабасиман. Болалигимдан расм чизишни ёқтирар эдим. Ўқиш жараёнида факултетимиз декани Эркин Рўзиев ташаббуси билан университетда “Амалий санъат” ва “Тасвирий санъат” бўйича талаба-ёшлар ўртасида “Табиатни асрайлик” кўрик-танлови ўтказилганида бу қизиқишларим менга қўл келди. Бизнинг 101-гуруҳ аъзоларининг ижодий ишлари кўрик-танлов ҳайъати томонидан 1-ўринга лойиқ деб топилган эди. Бунда мен “Манзара”, “Натюрморт” йўналишидаги ижодий ишларим билан иштирок этдим ва Халқаро ЮНЭСКО ташкилоти томонидан мукофотландим. Кейинги кўрик-танловларда “Сувни асрайлик”, “Инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги расмларим билан қатнашиб, ана шу ташкилотнинг “Фаол иштирокчи” сертификатини қўлга киритдим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Ҳамкорлик истиқболлариИқтисод

Ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан унинг тизим ташкилотлари ҳисобланган Ўзбекистон Миллий метрология институти, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати

05.01.2022138
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031