Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Истиқболли сайёҳлик намойиши

18.10.2013
46 марта ўқилди
Истиқболли сайёҳлик намойиши

Пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар залида "Ипак йўлидаги туризм" XIX Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси ва "Буюк ипак йўли" реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Хитой, Швейцария, Франция, Озарбайжон, Ҳиндистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Сингапур, Руминия, Чехия, Исроил, Италия, Эрон, Туркманистон, Қозоғистон каби қирқдан ортиқ мамлакатдан етти юздан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этди.

Миллий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхона ва рес­торанлар, музейлар, тижорат банклари, суғурта компаниялари ҳамда оромгоҳлар вакиллари иштирок этган ушбу ярмаркада мамлакатимизнинг бетакрор ва хушманзара табиати, сайёҳлик салоҳияти ва таклиф этилаётган хизматлар, ноёб меъморий обидаларимиз акс этган экспонатлар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари, фотоэкспозициялар кенг намойиш қилинди.

Ушбу ярмарка сайёҳлик саноатининг замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган. Унда сайёҳлик бозорининг барча тузилмалари – туроператорлар, турагентлар, йирик тармоқли меҳмонхона мажмуалари ҳамда хусусий отеллар, санаторийлар, курортлар, автотранспорт компаниялари, авиаташувчилар ва бошқа сайёҳлик хизматларининг дастурий таъминотчилари, музейлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва дам олиш саноати корхоналарининг хизматлари, соҳага оид замонавий технологиялар таклиф этилди.

Ярмаркада бизнес, экология, спорт ва маърифий саёҳат, экскурсия, круиз, меҳмонхона ва рес­торан сервиси, соҳага доир кўчмас мулк ва суғурта, соғломлаштириш каби йўналишларга оид бўлимлар иш олиб бормоқда.

Кўргазма доирасида ташкил этилган "Миллий таомлар фестивали", "Шарқ бозори" экспозицияларида иштирокчилар ўзбек миллий таомлари ва сархил мева-сабзавотлардан татиб кўриш, шунингдек, ўзбек миллий пазандачилиги ҳақида кенг маълумот олиш имконига эга бўлдилар. Анжуман қатнашчилари "Ҳунарманд­лар шаҳри" бўлимида моҳир ўзбек усталари томонидан нозик дид билан яратилган миллий ҳунармандлик буюмларини томоша ва харид қилдилар.

Теглар:#2013/42

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353