Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Истеъдодли қизалоқнинг иқболи ойдин

08.01.2017
48 марта ўқилди
Истеъдодли қизалоқнинг иқболи ойдин

Яқинда таҳририятимизга 11 ёшли марғилонлик Розияхон Комилжонованинг Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган 8-Муғом – халқаро болалар фестивалида мутлоқ ғолибликни қўлга киритгани ҳақида қувончли хушхабар келди.

Биз Розияхоннинг устози Дониёр ака Назаров билан боғланиб, шогирди ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

– Чинакам истеъдоднинг мукофоти юксак бўлади. Иқтидорли қизимиз Розияхон ана шундай эътирофга сазовор бўлди, – дейди Дониёр ака шогирди ҳақида тўлқинланиб сўзларкан. – Мазкур фестивалда Эрон, Туркия, Озарбайжон, Ироқ, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 9 та давлатдан кўплаб ёш иштирокчилар ўз истеъдодини намойиш этди. Шогирдим танловда Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқовнинг “Мустаҳзод” ашуласини маромига етказиб ижро этди ва ҳайъат аъзолари ҳамда йиғилганларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Обод юртнинг боғлари чаманзор бўлади. Ўз истеъдоди билан турли халқаро танловларда, Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритиб келаётган бугунги кун ёшлари мустақил Ўзбекистоннинг келажагидир. Розияхон ҳам ана шу диёрда униб ўсди, улғайди. Бетакрор ва сўлим Марғилоннинг табиатидан илҳом олиб, мусиқага ўзгача меҳр қўйди. Ҳозирда у 8-болалар ва мусиқа санъат мактабининг 2-синфида, анъанавий хонандалик ва дутор йўналишида таҳсил олмоқда.

Устозларининг айтишича, мусиқага ихлоси баланд бўлган бу қиз ўзига хос истеъдоди билан барча тенгдошларидан алоҳида ажралиб туради. У ўзбек куйларидан ташқари қардош халқларнинг мумтоз қўшиқларини севиб ижро этади. Бирор куйни ўрганиш жараёнида матнларни тезда ёд олади. Қўшиқни маромига етказиб айтмагунича уни қайта ва қайта ижро қилишдан чарчамайди.

Розияхон 2015 йилда бўлиб ўтган “Камалак юлдузлари” болалар мусиқа фестивали ғолибаси. Шунингдек, 2016 йилда ўтказилган “Ягонасан, муқаддасан Ватан” республика кўрик-танловида “Соғлом она ва бола” номли қўшиқни ижро этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Устозларининг айтишича, қўшиққа куйни Розияхоннинг ўзи басталаган экан. Юртимизда у каби чинакам истеъдод эгаларининг сафи кенгаяверсин, дея тилак билдирамиз.

Теглар:#2017/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782