Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Исломхўжанинг орзуси

06.01.2014
50 марта ўқилди
Исломхўжанинг орзуси

Бувам “вақтингни бекор ўтказма”, деб кўп бора такрорлайдилар. У кишининг турткиси билан 2013 йилнинг сентябрьидан ўзим таҳсил олаётган 66-умумтаълим мактаби қошидаги кикбоксинг тўгарагига қатнай бошладим. Бу спорт турига бунчалар қизиқиб қоламан, деб сира ўйламаган эдим. Кикбоксинг билан шуғулланаётганимдан буён ўзимга бўлган ишонч ва қатъият кучайди.

Кикбоксингга қизиқишим ва устозим Исломхўжа Шарифхўжаевнинг талабчанлиги туфайли катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида ўзбек профессионал шарқ яккакураш клубининг махсус дипломи билан тақдирландим. Пенчак силат бўйича эса Самарқандда ўтказилган 7-8 ёшли болалар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида учинчи ўринни эгалладим. Декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси чемпионатида биринчиликни қўлга киритганимда, бувам “Ҳеч қачон уринишларинг ва интилишларинг зое кетмайди. Ютуқларинг бунга исботдир”, дея кўзларига ёш олиб мени дуо қилдилар. Шунда у кишининг вақт ҳақидаги сўзларини, айтган ўгитларини англагандай бўлдим.

Ҳозир қишки таътил. Ўқиш давомида севимли машғулотим билан ҳафтада уч кун шуғуллансам, энди бу имконият янада кенгайди. Бу эса янги йилнинг илк ойларида ўтказиладиган навбатдаги мусобақада юқори натижани қўлга киритишимга ҳам замин ҳозирлайди.

Теглар:#2014/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Фарзанд кўриш орзусиСаломатлик

Фарзанд кўриш орзуси

Жуфтликларнинг туғилажак фарзанди ҳаёти, саломатлиги олдида масъулиятлари жуда катта. Ҳомиладорлик ўз вақтида юз бериши, энг асосийси, меъёрда кечиши учун унга тайёргарлик кўриш ша

06.07.2022310
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332