Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот марказида журналистларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билимини ва касб маҳоратини ошириш ҳамда "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон" мавзуига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, Миллий телерадиокомпания, "Жаҳон" ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори М.Ҳазратқулов, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари Ғ.Мирзаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ватанимиз мустақиллигининг қўлга киритилиши қадр-қимматимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, озод ва обод Ватан, фаровон жамият барпо этиш борасидаги изчил ишларда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Халқимиз ҳаётида рўй бераётган улкан ўзгаришларни мамлакатимизда кенг ёритиш, ислоҳотлардан аҳолининг баҳрамандлик даражасини ошириш журналистлар зиммасига катта масъулият юклайди. Бу журналистдан ўз мутахассислиги билан бирга замонавий ахборот технологиялари ва хорижий тилларни яхши билишни, ватанпарварлик ҳисси билан яшаш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишни, доимо огоҳ ва фаол бўлишни талаб этмоқда.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ана шундай талабларга тўла жавоб бера оладиган мутахассис бўлиши ва эркин фаолият юритиши учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологиялар ва бозор иқтисодиёти механизмларини кенг татбиқ этишга доимий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида мазкур йўналишда давлат тузилмалари билан бирга нодавлат теле-радиоканаллар ва матбуот нашрлари тармоғи ҳам изчил ривожланаётир.
Семинарда мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ва самараларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши, журналист масъулияти ва вазифалари хусусида сўз юритилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳ
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди. Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
