Болалигимдан спортга ҳавасим баланд бўлганиданми, соғлом турмуш тарзига ундовчи кўрсатувларни қолдирмай томоша қилардим. Машғулот ўтаётган болаларни кўрсам, шавқим ошиб кетарди. Уларнинг ҳаракатларини ўзимча такрорлардим.
Жисмоний тарбия дарси мен учун энг муҳим саналарди. Учинчи синфлигимда жисмоний тарбия ўқитувчимиз Раъно Ҳакимова енгил атлетика бўйича ўқувчилардан иборат гуруҳ шакллантираётгани ва иқтидорли болалардан танлаб олишини айтди. Ичимда, мен ҳам шу гуруҳга олинсам, деб турдим. Ниятим ижобат бўлди. Шундай қилиб, енгил атлетика билан мунтазам шуғуллана бошладим.
Секин-аста мусобақаларда иштирок этдим. 2007-йилда Денов туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган мусобоқада иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритдим. 2009-йилда эса “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг вилоят босқичида спорт гимнастикаси баҳсларида иккинчи ўринни эгалладим.
Енгил атлетикадан каратегача
2010-йилда мактабимизда волейбол ва карате тўгараги очилди. Ҳеч иккиланмай карате спорт турини танладим. Тўгаракка Ўзбекистон чемпиони Отабек Назаров мураббийлик қиларди. Енгил атлетикада ўрганганларим каратеда менга жуда асқотди. Баъзан машғулотлардан зерикиб, ҳаттоки спортни ташласаммикан, деган хаёлга ҳам бордим. Бундай вақтларда ҳамиша оила-аъзоларим мени қўллаб-қувватлаб туришди, далда беришди. Неча йилдирки, спорт ҳаётимнинг бир бўлаги. Бу йиллар мобайнида туман, вилоят, республика ва ҳаттоки жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда қатнашдим.
Ота-онам қувончи
2013-йил Венгриянинг Будапешт шаҳрида ашихара карате-спорт тури бўйича, Европа очиқ чемпионатида ўз вазн тоифамда биринчи ўринни эгалладим. Ғалабамни бир қариндошимиз интернетдан кўриб, ота-онамга етказган экан. Уларнинг қувончини кўраверинг. Сўз билан таърифлаш қийин… Мусобақадан қайтганимда, ота-онам шундай кутиб олдиларки, бутун вужудимни титроқ босди.
Хулоса
Газетхонлар мени мақтанчоқликка ҳам йўйишлари мумкин. Айтмоқчи бўлганим шуки, спорт менга, аввало, ўзимга бўлган ишончни берди. Мақсад билан иш кўриш инсон учун жуда муҳим эканлигини англатди. Умуман олганда, спорт менинг ҳаётимга айланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
