Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Иштиёқ, интилиш, самара

17.08.2013
48 марта ўқилди
Иштиёқ, интилиш, самара

меҳнатимга рағбат, ҳаётимга завқ бағишлайди, – дейди Асака тиббиёт коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Наргизахон Қодирова

Яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро сингари, менинг ҳам бутун вужудимни ҳаётимизу тақдиримизни ўзгартириб юборган мустақиллик ва унинг шукуҳи, беқиёс ўзгаришлардан кун сайин гуллаб-яшнаётган Ватанимиз жамолидан завқланиш, фахрланиш ҳисси чулғаб олган.

Бир томондан мамлакатимизнинг катта тўйини қандай ютуқлар билан қарши оламиз, деган саволга жавоб излаб, босиб ўтган йўлимизга назар ташлаб, қилган амалларимизни сарҳисоб қиламиз. Ҳар бир жамоа, ишчи, тадбиркор, фермер, зиёли, қанчадан-қанча ёшлар фикр ўйида ана шу эзгу истак ўз мужассамини топган.

Мустақиллик кўпчилик инсонлар сингари менинг ҳам ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди, десам муболаға бўлмайди. Мен зиёлилар оиласида таваллуд топганман. Отам ҳам, онам ҳам узоқ йиллар таълим соҳасида самарали меҳнат қилиб, ёш авлод камолотига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Оилада 5 та фарзанд бўлсак, шуларнинг тўнғичиман. Тақдирни қарангки, Ўзбекис­тон қайтадан дунёга келган тарихий йилда, яъни 1991 йилда Андижон вилояти Асака туманидаги 3-сон умумтаълим мактабини тамомладим. Шундан сўнг ҳаётимда бутунлай янги давр бошланди. Тақдирим шу юрт тақдири билан боғланди. Қувончлиси, Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирдим. 1994-2001 йиллар мобайнида шу даргоҳнинг даволаш факультети болалар шифокори йўналиши бўйича таҳсил олдим.

Фарзандларнинг баркамол инсон бўлиб камолга етишида оиладаги соғлом муҳит, тарбиянинг тўғри йўлга қўйилганлиги, айниқса, ота-онанинг жонкуярлиги, олисни ўйлаб иш тутиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини ўз оилам мисолида кўрдим. Онам келажакда врач бўлиб, эл дардига дармон бўлишимни истади. Болалигимдан шу касбга муҳаббат уйғотиб тарбиялади. Дадам эса "Одам ва унинг саломатлиги", "Биология" фанларини чуқур билганлиги боис, шу фанларга қизиқишим ортди. Ўрганганларим институтга киришда ва ўқиш жараёнида асқотди. Врачлик касбини эгаллаган эканман, бунда мактабдаги ўқитувчиларим қатори ота-онамдан ҳам ҳар қанча миннатдор бўлсам арзийди.

Ҳозирги кунда Асака тиббиёт коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқдаман. Коллежимиз катта даргоҳ. Бу ерда 1443 нафар бўлғуси ўрта тиббиёт ходимлари таълим олади. Бу йил улардан 626 нафари коллежни муваффақиятли тамомлаган бўлса, 56 нафар талаба билим юртини имтиёзли диплом билан битирдилар. 106 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар шогирдларимиз яхши ва тўлақонли билим олишлари йўлида бор куч ва билимларини ишга солишмоқда.

Инглиз тили фани ўқитувчиси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Нигорахон Қўшақова, Улуғбек Исмонов, терапевт Замирахон Содиқова сингари тажрибали педагогларимиз фаолияти ҳаммамиз учун ибрат мактабига айланган.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришда фан ютуқларидан, янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув амалиёт машғулотларини ташкил этяпмиз ва кутилган натижаларга эришмоқдамиз.

Ҳозирда талабаларга "Юқумли касалликлар ва уларнинг олдини оилш" фанидан сабоқ беряп­ман. Мен учун ҳар бир дарс шогирдларим ҳузуридаги бамисоли имтиҳондай гап. Янгиликка, жўяли фикрга асосланган, таъсирчан воситаларга таянилган маш­ғулотгина улар ёдида қолади. Шуларни ўйлаб ўқийман, ўрганаман. Соҳага доир даврий матбуотдаги чиқишларни доимо кузатиб бораман. Тиббиёт соҳасида кўпгина янгиликлар яратган профессорлар Юсуфжон Маматов ва Исмоилжон Мирзаевлар тажрибасини ўз ишимда қўллайман.

"Катталарда юқумли касалликлар ва ҳамширалик парвариши", "Ўта хавфли карантин гуруҳида инфекциялар" сингари ўқув услубий қўлланмаларимдан ўқувчиларим фойдаланаётганидан мамнунман.

Қизиқиш, иштиёқ бўлса, оғир туюлган ишингиз ҳам осон кечади, назаримда. Ҳозирда бошлан­ғич хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият юритяпман. Талабаларимизнинг асосий қисми қизлар, қиз бола эса оиланинг, Ватаннинг ор-номуси. Биз гулга менгзаладиган қизларни асраб-авайлаш, ғубор қўндирмай камолга етказиш ҳамда яхши мутахассис кадр этиб тайёрлашга алоҳида эътибор қаратганмиз.

Теглар:#2013/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аллергияни даволашнинг самарали йўли бу...Тиббий сабоқлар

Аллергияни даволашнинг самарали йўли бу...

Aллерген специфик иммунотерапия (AСИT) бу организмга аллергеннинг кўпайиб борадиган дозаларини киритиш орқали аллергик реакция белгиларини камайтиришни ёки узоқ вақтгача йўқотишга

16.03.2022335
Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?Тиббий сабоқлар

Қизамиққа қарши вакциналарнинг самарадорлиги қандай?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунёда пандемия сабабли қизамиққа қарши ўз вақтида эмланмаслик оқибатида ушбу касалликни юқтириш билан боғлиқ 9 милл

26.04.2023163
Ковид асоратларидан самарали давоТиббий сабоқлар

Ковид асоратларидан самарали даво

ёхуд вақтли ёндашув – соғлиғингиз тикланиши гарови (Реклама ўрнида) Барчамизга маълумки, ўтган йил бошида инсоният саломатлигига хавф солиб, ҳаётимизга кириб келган «Ковид-19» дунё

28.12.2021105
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176