
Ўқувчиларнинг мактабни битириш имтиҳонларидаги баҳоларига қараб, тадқиқотчилар 60 фоиз ҳолатларда ирсият етакчи ўринни эгаллайди, деган хулосага келишди.
Лондондаги Қироллик коллежида олимларнинг бир гуруҳи Буюк Британияда 11 минг нафар монозиготали (бир тухумдан ривожланган) ва гетерозиготали (икки тухум ҳужайрадан шаклланган) 16 ёшли эгизакларнинг мактабда ўзлаштиришларини ўрганиб чиқишди. Теварак-атрофнинг ҳам бу ҳолатга турлича таъсири 36 фоизни ташкил этди. Математика, инглиз тили, физикадан битириш имтиҳонларининг натижалари ўрганиб чиқилганда ирсий омиллар етакчи ўрин тутди. Соғлом ирсият инсонга табиат томонидан инъом этилган бебаҳо туҳфа. Айниқса, математика фанини ўзлаштиришда геннинг таъсири 58 фоизни ташкил этар экан.
Қироллик коллежининг Психиатрия институтида фаолият юритувчи, тадқиқот гуруҳи раҳбари Николас Шейкшафтнинг айтишича, талабалар ўртасидаги олиб борилган тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатмоқда. Таълим жараёнидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари инсонинг қандай муҳитда ўсиб, улғайганига ҳам боғлиқ экан. Бу ерда тарбиядан ҳам кўпроқ табиий шарт-шароитларнинг таъсири хусусида сўз юритилмоқда. Шунингдек, тадқиқотчилар кўпгина халқларнинг ҳам интеллекти ривожланиши устида иш олиб боришмоқда. Яна экспертлар шуни ҳам таъкидлашмоқдаки, агар табиий шарт-шароитлар ва атроф-муҳитнинг таъсири ижобий бўлса, ўзлаштириш жараёнида ирсий омиллар таъсири ҳам ўзгарар экан.
Чунки, ушбу икки фарқни ўрганишда англиялик 16 ёшли икки гуруҳ эгизакларда олиб борилган тадқиқотлар ҳам буни яққол исботлаб берди. Болаларнинг ўзлаштиришида генетика (ирсият) салмоқли ўрин тутишини олимлар таъкидлашмоқда. Таълим-тарбия жараёнида ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятлари ва у ёки бу соҳага қизиқишида ирсий мойилликни эътиборга олиш ҳам келажакда ўқувчиларнинг ўзлаштиришларида ижобий ютуқларга эришишига имкон яратади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
