Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ирмоқлар қўшилиб дарё бўлади

02.06.2015
42 марта ўқилди
Ирмоқлар қўшилиб дарё бўлади

Битирувчилар қалбини ларзага солиб сўнгги қўнғироқ жаранглайди. Беихтиёр кўзларга ёш келади. Жонажон мактаб, меҳридарё устозлар, қадрдон синфдошлар билан хайрлашув онлари яқинлашаяпти. Мовий ва беғубор осмонга кабутарлар парвоз қилади. Улар билан баҳс боғлашгандай кўкка қараб турфа рангли пуфаклар учади. Шўх-шодон болалик ортда қолаётганини яна бир карра эслатади. Сўнгги қўнғироқ дилларда титроқ уйғотади. Бу титроқ орзулар сари қанот қоқишга ундайди. Ҳа, эндиликда болалик шўхликлари ортда қолиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган ўғил-қизлар қалбида орзулар лиммо-лим. Юрак уришига жўр бўлаётган бу қўнғироқ ёшларни мақсадлар сари илдам қадам ташлашга, илму ҳунар ўрганишга чорлайди...

– Азиз битирувчилар! Бугун Сиз жонажон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз ҳамда синфдош дўстларингиз билан хайрлашмоқдасиз! Эндиликда Сизни билим чўққиларини эгаллаш, мустақил ҳаётга қадам қўйишдек масъулиятли вазифалар кутмоқда. Биз устозлар келажакда юзимизни ёруғ қилиб она Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсон бўлишингизга ишонамиз. Эзгу ниятларингиз Сизга йўлдош бўлсин! – дейди пойтахтимиздаги 72-мактаб директори Нодира Йўлдошева.

9-синф ўқувчилари ижросида устозларга бағишланган қўшиқлар, шеърлар янграйди. Бир-биридан мафтункор рақслар барчага завқ улашади.

– Неварам Муҳаммадамин 2014 ўқув йилида 1-синфга ўқишга чиқди. У жуда эркатой эди. Ҳозир у масъулиятли бўлиб қолган. Ўз вақтида уй вазифаларини бажараяпти. Бунинг учун шу мактабнинг раҳбарияти ҳамда барча педагоглар жамоасига раҳмат, – дея ўз миннатдорлигини изҳор этади Ботир ота Азимов.

Мазкур мактабда 349 нафар ўқувчи билим олаётган бўлса, шуларнинг 35 нафари битирувчилардир. Ўқув йили давомида касбга йўналтириш бўйича битирувчилар ўртасида уч маротаба сўровнома ўтказилганида 23 нафар ўқувчи тиббиёт, юридик, техника ҳамда тилларга ихтисослаштирилган турли йўналишидаги лицей ва коллежларда ўқиш истагини билдиришди. Ўтган ўқув йилида ҳам юқоридаги билим масканларига 30 нафар ўқувчи ўқишга кирган. Яккасарой туманида жойлашган Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети қошидаги 2-академик лицейда ҳам билим олишмоқда.

2014-2015 ўқув йилида фаол бўлган ва бир қанча фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларнинг номларини алоҳида эътироф этиш мумкин. Жумладан, 8-синф ўқувчиси Альберт Бронский инглиз тилидан ўтказилган фан олимпиадасининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланма олди. 9-синф ўқувчилари ўртасида ўзбек тили фанидан ўтказилган олимпиаданинг туман босқичида Зумрад Кўчимова 2-ўрин соҳибаси бўлди ва у шаҳар босқичида муваффақиятли иштирок этди. Шунингдек, 5-8-синфлар ўртасида ўтказилган “Билимлар беллашуви”да 6-синф ўқувчиси Асал Нуриллаевага туман босқичида рус тилидан 2-ўрин насиб этди.

Бошланғич синфлар ўртасида ўтказиладиган “Алпомиш ва Барчиной” спорт мусобақаларида ғолиблар аниқланиб, улар мактаблараро “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасига йўлланма олишди. Мусобақаларнинг туман босқичида спортнинг енгил атлетика тури бўйича иштирок этган 4-синф ўқувчилари Расим Камолов ва бадиий гимнастика бўйича Илона Тен биринчи ўринни эгаллади.

Теглар:#2015/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?Жамият

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара

11.08.2023671
Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?Иқтисод

Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?

Тиш тошлари бу – тиш устки қисмида қотиб қолган қатлам. Озиқ-овқат зарралари тишлар ва милкларни қоплайди. Уларда бактерияларнинг бутун колониялари ҳосил бўлиб, улар тиш тошларини

14.10.2022938
Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?Табобат

Ўт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?

Инсон танасида барча аъзоларнинг ўз ўрни, ҳаётий вазифаси бор. Аммо ўт-тош касалликлари билан оғриган кишиларнинг «ўт пуфагимни олдириб ташлагачгина, дарддан халос бўлдим», деган с

03.06.2023318
Алопеция: соч тўкилишига нима сабаб бўлади?Тиббий сабоқлар

Алопеция: соч тўкилишига нима сабаб бўлади?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илми

01.06.2023290