Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 8-сонли мусиқа ва санъат мактабида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни кашф этиш учун яна бир имконият яратилди.
Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика интеллектуал мулк агентлиги, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамда "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази ҳамкорлигида "Обод турмуш йили"га бағишлаб "Йилнинг энг яхши ихтирочиси" республика кўрик танлови бўлиб ўтди.
Кўрик танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан вилоят босқичларида ғолиб бўлган 14 нафар энг иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Асосий мақсад ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, қобилиятларини ривожлантириш, бошланғич касбий кўникмаларини шакллантириш бўлган кўрик-танловда "Бошланғич техник моделлаштириш ва конструкциялаш" туркумига кирувчи "Ёш конструктор ва ихтирочи" тўгараклари (автомодел, ракетомодел, авиамодел, кемасозлик, роботехника ва электрон ўйинчоқлар)да яратилган макет ва ҳаракатланувчи моделлар бўйича ихтиролари намойиш этилди. Ёш ихтирочилар талабчан ҳайъат аъзоларига ўз моделларининг хом ашёсидан тортиб, ихтиронинг бугунги кундаги аҳамияти, аввалги моделлардан афзалликлари, техник талабларга жавоб бериши-ю, дизайни қулайликларигача батафсил маълумот беришди.
Танлов натижаларига кўра Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги 4-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Отабек Ниёзов яратган "Виртуал соат" энг яхши ижодий иш деб топилди ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги 1-мактаб ўқувчиси Уйғун Самандаровнинг "Электр манбаи" ихтироси учун 2-ўрин, Жиззах вилояти, Зафаробод туманидаги 12-мактаб ўқувчиси Илёс Қувватовнинг "Сув насоси" деб номланган ихтироси 3-ўринга лойиқ топилди.
Фарғона вилояти, Қува туманидаги 44-мактаб ўқувчиси Жавлон Абдувалиев деҳқон оғирини енгил қилувчи, кўп операцияли "Шунқор" трактори учун, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 4-мактаб ўқувчиси Беҳзод Сайфиддинов "Су-27 турбореактив самолёти иши учун кўрик-танловнинг "Энг долзарб лойиҳа соҳиби" номинацияси ғолиблари бўлишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларДатефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар
Тошкент шаҳрида Москванинг Datatex компанияси томонидан "Датефизион маълумотлар манитизациясида янгича имкониятлар" мавзусида жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир ташкил қилинди
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
